Ҳуқуқ
14.11.2024
64
Ёмғирли ҳавода транспорт воситаларининг фуқароларга эҳтиётсизлик оқибатида лойқа сачратиб ўтиб кетиши ҳоллари кўп учрайди.
- ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши;
- йўл белгилари ёки йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этмаслиги одам ташиш;
- транспорт воситаларини қувиб ўтиш қоидаларини бузиши, юк автомобилларида йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланиши (бундан рухсат этилган ҳоллар мустасно);
- йўналишли транспорт воситалари тўхтайдиган бекатлардан ёки пиёдалар ўтиш жойларидан юриш;
- ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузиши;
- худди шунингдек, йўловчига ёки пиёдаларга лойқа сачратиши;
- БҲМнинг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш;
- БҲМнинг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Ишончнома тушунчаси, шакли ва уни расмийлаштириш тартиби
Ишончнома — бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.
Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади
Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай
Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.
Иситиш мавсумида қандай оилаларга компенсация тўлаб берилади?
Иситиш мавсумида (ноябрь — февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги компенсация турлари тақдим этилади.