Содда талқин
16.12.2025
61

Почта алоқаси хизматлари почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан почта, курьерлик хизматлари ҳамда бошқа турдаги почта хизматлари тарзида шартнома асосида кўрсатилади.
Почта хизматлари жумласига почта жўнатмаларини жўнатиш, шу жумладан тезлаштирилган почта режимида жўнатиш киради.
Почта алоқаси хизматлари кўрсатиш қоидаларида қуйидагилар бўлиши керак:
— фойдаланувчиларнинг манзилига оид маълумотлар;
— почта ва курьерлик жўнатмалари ҳамда уларнинг таркиби тўғрисидаги ахборот;
— почта алоқаси операторлари ҳамда провайдерларининг фаолияти соҳасига кирадиган бошқа хабарлар;
— шунингдек ушбу почта ва курьерлик жўнатмаларининг ўзи почта алоқасининг сирини ташкил этади.
Ёзишмалар сири давлат томонидан кафолатланади.
Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари почта алоқаси сирига риоя этилишини кафолатлайди. Почта алоқаси операторлари ва провайдерларининг барча ходимлари почта алоқаси сирини сақлаши шарт.
Улашиш:
Бошқалар
Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар
Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.
5 кунлик иш ҳафтаси, ярим млрд мукофот, ипотекага уй-жой: тиббиёт ходимлари учун янги рағбат ва имтиёзлар
2026 йилдан бошлаб ҳар бир давлат тиббиёт муассасаси ходими Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида бир марталик рағбатлантириш олади.
Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?
Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.
Бир ватан, бир эл, бир байроқ
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи ўзининг ранглари ва тимсоллари билан бой маъно-мазмунни ифода этади.