Ҳуқуқ
14.05.2025
73
Дам олинадиган байрам кунлари яқинлашмоқда. Саёҳатга чиқадиган ташкилотлар учун поездга гуруҳ бўлиб билет олишда имтиёзлар бор. Шунингдек, болалар поездда бепул юриши мумкин. Жамоат транспортларида-чи, кимларга имтиёз берилган? Hudud24.uz транспортдан фойдаланишнинг муҳим жиҳатлари ҳақида маълумот беради.
1. Айрим фуқаролар жамоат транспортидан бепул фойдаланади
Шаҳар йўловчилар транспортидан (таксидан ташқари) қуйидагилар бепул фойдаланади:
1941–1945 йиллардаги уруш қатнашчилари жумласидан бўлмиш ҳарбий хизматчилар;
– 1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва урушнинг I гуруҳ ногиронига ҳамроҳлик қилувчи шахс;
– 1941–1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар;
– Афғонистон Республикасида ва бошқа мамлакатларнинг ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган собиқ байналминалчи жангчилар жумласидан бўлмиш фуқаролар;
– ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва контракт бўйича оддий аскарлар ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар;
– Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошдан кечирган шахслар;
– ногиронлиги бўлган кўзи ожиз шахслар учун ва ногиронлиги бўлган кўзи ожиз шахсга сафарларда ҳамроҳлик қилувчи шахс учун сақлаб қолинсин.
2. Пенсионерлар метрода бепул юради
Пенсия олувчилар Тошкент метросидан исталган вақтда бепул фойдаланиши мумкин.
3. Поезд билетининг ярим пулини тўлаш имтиёзи мавжуд.
Поездда чиптанинг тўлиқ қийматидан 50 фоиз чегирма билан йилига бир марта юриш ҳуқуқи (бориш ва келишга) қуйидагиларга берилган:
3-гуруҳ уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахсларга;
уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга.
Йўловчи ўзи билан 5 ёшгача битта болани алоҳида жой берилмасдан бепул олиб юриши мумкин. Агар ота-она бирга кетаётган бўлса, иккаласи биттадан жами 2 та болани ўзи билан алоҳида жой бермасдан бепул олиб кетиши мумкин.
Битта йўловчи билан биттадан кўп 5 ёшгача бола кетаётган бўлса, улардан бири бепул кетади, қолганлари эса билетни 50 фоиз чегирма билан сотиб олиб алоҳида жой банд қилиб кетади.
5 ёшдан 10 ёшгача болалар учун ҳам билет 50 фоиз чегирма билан сотилади.
10 ёшдан ошган болалар учун билетлар катталар сифатида сотиб олинади.
4. Поездда кимлар бепул юриши мумкин?
Поездда йилига бир марта бепул юриш ҳуқуқи (бориш ва келишга) қуйидаги шахсларга берилади:
Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари ва Шон-шуҳрат орденининг учта даражаси билан тақдирланган шахсларга;
ярадор бўлган ҳарбий хизматчилар, ишчилар ва хизматчилардан 1 ва 2-гуруҳ уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва уларга тенглаштирилган шахсларга;
Чернобиль АЭС даги аварияни бартараф этувчилари-ногиронлиги бўлган шахсларга.
3-гуруҳ уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар эса йилига бир марта (бориш ва келишга) поезд билетини 50 фоизли чегирма билан харид қилишлари мумкин.
Имтиёзли билет олиш учун кассага чегирма олиш ҳуқуқини берувчи: “Уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахс гувоҳномаси”, “Уруш қатнашчиси гувоҳномаси” ёки “Имтиёзга ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома” каби ҳужжатлардан бири берилиши керак.
“Фахрий темирйўлчи” нишони билан тақдирланган ходимлар йил мобайнида МДҲ бўйлаб бепул юриш ҳуқуқига (бориш ва келишга) эга.
5. Бир гуруҳ йўловчилар учун қанча чегирма берилади?
10 ва ундан ортиқ йўловчидан иборат гуруҳларга билетларининг умумий қийматидан жамоавий билет бўйича қуйидаги миқдорда чегирмалар тақдим қилинади:
а) ҳаракат йўналишининг умумий масофаси 2000 км гача бўлганда (бошқа поездга ўтишни ҳисобга олиб):
гуруҳдагилар сони 10 нафардан 24 нафаргача бўлганда билетларнинг умумий тўлиқ қийматидан 10 фоиз;
гуруҳдагилар сони 25 нафар ва ундан ортиқ бўлганда билетларнинг умумий тўлиқ қийматидан 15 фоиз;
(масалан, Хоразмгача 10 кишилик билет олинса ва унинг нархи 3 млн сўм бўлса, унда 10 фоиз яъни 300 минг сўм чегирма берилади)
б) ҳаракат йўналишининг умумий масофаси 2000 км дан ортиқ бўлганда (бошқа поездга ўтишни ҳисобга олиб):
гуруҳдагилар сони 10 нафардан 24 нафаргача бўлганда билетларнинг умумий тўлиқ қийматидан 20 фоиз;
гуруҳдагилар сони 25 нафар ва ундан ортиқ бўлганда билетларнинг умумий тўлиқ қийматидан 30 фоиз.
(масалан, Москвагача 10 кишилик билет олинса ва унинг нархи 3 млн сўм бўлса, унда 20 фоиз яъни 600 минг сўм чегирма берилади).
Дилмурод Ражабоев,
Hudud24.uz колумнисти
Улашиш:
Бошқалар
Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?
Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.
Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади
Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.
Опцион шартномаси нима учун керак?
Опцион шартномаси рисксиз қарорлар қабул қилиш имконини беради ва келажакдаги молиявий фойдани кўзлайди.
Уй-жой сотиб олишда “эскроу” тизими: муҳим 5 саволга жавоб
“Эскроу” тизими кўчмас мулк олди-сотдисида ишончли восита ҳисобланади. Уй сотиб олмоқчи бўлганлар қурувчи ҳисоб рақамига эмас банкка тўлов қилади, уй-жой қурувчининг маблағи ва кредити ҳисобига қурилади.