currencies image

12 968,34 UZS

6,64

usd

currencies image

13 492,26 UZS

48,43

eur

currencies image

132,32 UZS

0,74

ru



АсосийЯнгиликларПоездга чиқаётган йўловчининг қандай ҳуқуқлари бор?

Поездга чиқаётган йўловчининг қандай ҳуқуқлари бор?

Ҳуқуқ

calendar

29.01.2025

eye

62

Поездга чиқаётган йўловчининг қандай ҳуқуқлари бор?

2024 йил 27 ноябрда қабул қилинган «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги қонуннинг 22-моддасида темир йўл транспортида йўловчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган.

Унга кўра йўловчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

– поездларнинг қатнов йўналишлари бўйлаб йўловчиларни ташиш учун очиқ бўлган, ўзи кўрсатган белгиланган станциягача ҳар қандай поездга ва ҳар қандай вагонга йўл ҳужжатини (чиптани) сотиб олиш;

– сотиб олинган йўл ҳужжатига (чиптага) биноан поезд вагонида жой олиш;

– ўзи билан бирга беш ёшгача бўлган бир болани алоҳида жой берилмаган ҳолда бепул олиб юриш. Йўловчи билан бирга беш ёшгача бўлган биттадан ортиқ бола кетаётган бўлса, улардан бири бепул олиб юрилади, қолганларига эса болалар тарифи бўйича алоҳида жой берилган ҳолда йўл ҳужжати расмийлаштирилади. Беш ёшдан ўн ёшгача бўлган болаларга ҳам алоҳида жой берилган ҳолда болалар тарифи бўйича йўл ҳужжати расмийлаштирилади;

– битта тўлиқ йўл ҳужжати ёки болалар тарифи бўйича йўл ҳужжати учун оғирлиги ўттиз олти килограммдан ортиқ бўлмаган қўл юкини ўзи билан бепул олиб юриш. Мазкур оғирликдан ортиқ бўлган қўл юки багаж вагонига топширилиши лозим. Ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг имконияти чекланган гуруҳлари жумласидаги йўловчилар ўзи билан қўшимча равишда шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган техник ёрдамчи (компенсаторли) воситаларни ва махсус ҳаракатланиш воситаларини бепул олиб юриш ҳуқуқига эга;

– Ўзбекистон Республикасининг темир йўл транспортида йўловчиларни, багажни ва юк багажини ташиш қоидаларида белгиланган тартибда ташувчига йўл ҳужжатини (чиптани) қайтариш ва ташувчидан йўл ҳақи ва багажни ташиш учун тўловни (жўнатувчи эса багажни, юк багажини ташиш учун тўловни) қайтариб олиш;

– Ўзбекистон Республикасининг темир йўл транспортида йўловчиларни, багажни ва юк багажини ташиш қоидаларида белгиланган тартибда йўл ҳужжатининг (чиптанинг) амал қилиш муддатини узайтириш;

– бўш жойлар мавжуд бўлганда ва йўл ҳужжатига (чиптага) ўзгартиришлар киритилганда йўл ҳужжати (чипта) сотиб олинган поезддан аввалроқ кетадиган йўловчи поездида йўлга чиқиш;

– белгиланган ҳақ эвазига багажни ташиш учун топшириш;

– аввал сотиб олинган йўл ҳужжати (чипта) шикастланган, йўқолган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг темир йўл транспортида йўловчиларни, багажни, юк багажини ташиш қоидаларида белгиланган тартибда ёзма талабнома бўйича ташувчидан (йўл ҳужжатларини (чипталарни) сотиш кассаларидан ёки йўловчи агентликларидан) унинг дубликатини олиш. Аввал қайтарилган йўл ҳужжатларига (чипталарга) доир дубликат берилмайди.

Улашиш:

Бошқалар

2-январ 2025, 05:19
1 025

1 январдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Айрим таълим ташкилотлари коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.


13-январ 2025, 05:41
848

Хориждан келаётганда бож тўламасдан қанча товар олиб ўтиш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда — 1 000 (бир минг) АҚШ доллари олиб ўтиш мумкин.


15-январ 2025, 05:39
791

Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1018-сон, 13.01.2025 й.) билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.


9-январ 2025, 06:35
788

Ўзбекистондан қатор халқаро йўналишларга автобус қўйилиши режалаштирилмоқда

Транспорт вазирлиги республиканинг турли ҳудудларидан халқаро йўналишларда автобус қатновларини ташкил этиш режалаштирилаётганини маълум қилди.