currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларПольша ўзбекистонликлар учун виза бериш тартибини соддалаштириши мумкин

Польша ўзбекистонликлар учун виза бериш тартибини соддалаштириши мумкин

Ўзбекистон

calendar

15.06.2024

eye

1 539

Польша ўзбекистонликлар учун виза бериш тартибини соддалаштириши мумкин

Ўзбекистон элчиси Амирсаид Аъзамхўжаев Польша ташқи ишлар вазири ўринбосари Генрика Мошчицка-Дендис билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё".

Суҳбат чоғида консуллик-ҳуқуқий соҳадаги Ўзбекистон-Польша муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинган. Аввал эришилган келишувлар ижроси таҳлил қилган. Томонлар барча соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканини тасдиқлаган.

Жорий йилда режалаштирилган қўшма тадбирлар, жумладан, икки давлат ТИВ консуллик департаментлари ўртасида 2024 йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган маслаҳатлашувларнинг биринчи даврасига тайёргарлик кўриш юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар меҳнат миграцияси ва Ўзбекистон фуқаролари учун виза бериш тартибини соддалаштириш масалаларига эътибор қаратган.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: