currencies image

12 724,84 UZS

15,11

usd

currencies image

14 223,83 UZS

32,80

eur

currencies image

137,11 UZS

2,03

ru



АсосийЯнгиликларПрезидент Халқ қабулхоналарининг 2020 йилдаги фаолиятига қисқача назар

Президент Халқ қабулхоналарининг 2020 йилдаги фаолиятига қисқача назар

Ўзбекистон

calendar

22.01.2021

eye

310

Президент Халқ қабулхоналарининг 2020 йилдаги фаолиятига қисқача назар

2020 йилда Президент Халқ қабулхоналарига 1 миллиондан ортиқ мурожаат келиб тушган 2020 йилда Президент виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига 1 миллион 196 минг 370дан зиёд мурожаат (ойига ўртача 99,7 мингта, 1 кунда – 3,2 мингта) келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 58 фоизи (693,9 минг) ижобий ҳал қилиш ва ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали ечимини топган. 373,6 мингдан зиёд мурожаат эгасига тушунтириш берилган, қолган мурожаатлар кўриб чиқиш жараёнида. Шунингдек, 2020 йилда аҳолидан қуйидаги йўналишларда энг кўп мурожаатлар келиб тушган: – моддий ёрдам ва ижтимоий нафақалар (2 ёшли, 14 ёшли болалар нафақаси) масаласи – 129 минг 472 та – иш билан таъминлаш – 55 минг 203 та – уй-жой таъминоти – 47 минг 307 та – алимент ундириш – 44 минг 780 – карантин даврида моддий ёрдам, озиқ-овқат ва ҳимоя воситалари билан таъминлаш – 44 минг 293 – электр энергияси таъминотидаги узилишлар – 37 минг 874 – иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш ва ундириш – 24 минг 80 – ер майдони ажратмаслик ёки олиб қўйиш – 20 минг 491 – маиший газ баллони билан таъминлаш – 18 минг 588 – аҳоли уй-жойларини таъмирлаш – 15 минг 722. 2020 йилда фуқаролик ишлари бўйича суд қарорларидан норозиликка оид мурожаатлар 20 фоизга, ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ мурожаатлар 9 фоизга, уй-жой билан таъминлаш 3 фоизга, ер майдони ажратмаслик ёки олиб қўйишга доир масалалар билан мурожаат қилиш 2 фоизга камайган.

Битта оммавий қабулда ўртача 300 га яқин масала кўриб чиқилгани, ўртача 201 масала ҳал қилинди.
2020 йилда ҳудудларда қатъий карантин қоидалари асосида мунтазам оммавий қабуллар ташкил қилингани пандемия давридаги муаммоларни биринчи бўғинда аниқлаш ва уларга ечим топишда ниҳоятда муҳим платформа бўлди. Бир мисол – Президент Администрацияси масъул ходимлари, Халқ қабулхоналари, Бош прокуратура, Олий суд ва яна ўндан зиёд вазирликлар, қўмиталар раҳбарлари иштирокида мамлакатимизнинг барча ҳудудида жами 93 марта оммавий қабуллар ташкил қилинди. Бу қабулларда қарийб 26,9 минг нафар мурожаатчиларни ўйлантираётган 27,7 мингдан зиёд масалалар ўрганилди. Улардан 18 минг 720 дан зиёдига ечим топилди, ҳал қилиб берилди, 8,3 мингдан зиёд мурожаат бўйича асослантирилган ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, 588 та масала қўшимча ўрганиш учун назоратга олинди. Битта оммавий қабулда ўртача 300 га яқин масала кўриб чиқилгани, ўртача 201 масала ҳал қилингани – шунчаки оддий рақамлар эмас. Уларнинг замирида юзлаб километр чанг-лой кўчаларнинг тош-шағал йўлларга айлантирилиши, ўнлаб янги трансформаторлар ўрнатилиши, минг-минглаб суюлтирилган газ баллонлари, вагон-вагон кўмир етказиб берилиши, қанчадан қанча йигит-қизларнинг доимий ишли бўлиши, тадбиркорларга кредитлар, эҳтиёжманд инсонларга озиқ-овқат, дори-дармон, шифохоналарга йўлланмалар берилиши каби амалий ишлар мужассам. Ва буларнинг барчаси инсониятни довдиратган пандемия мамлакатимиз иқтисодиётининг ҳам оёғидан олган оғир-мураккаб бир пайтда амалга оширилгани халқ билан мулоқот тизими ислоҳотларни ҳаётга татбиқ қилишнинг, халқ розилигини таъминлашда энг самарали механизм эканининг яна бир ҳаётий исботидир.
Президент Халқ қабулхоналари томонидан киритилган ахборот ва эшитилган ҳисоботлар натижасида мурожаатлар билан талаблар даражасида ишламаган 752 нафар масъул ходим жавобгарликка тортилди.
2020 йилда Президент виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлар ижроси бўйича Халқ депутатлари кенгашлари мажлисларига Халқ қабулхоналари томонидан 743 та ахборот киритилган. Унга кўра 1 минг 759 нафар сектор ёки давлат идоралари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилган. Киритилган ахборотлар ва эшитилган ҳисоботлар натижаси бўйича 752 нафар масъул ходим аҳоли мурожаатлари билан талаблар даражасида ишламаганлиги учун жавобгарликка тортилган. Уларнинг 26 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган, 20 нафарига жарима қўлланилган, 89 нафарига ҳайфсан эълон қилинган, 617 нафар масъул ходимлар эса расман огоҳлантирилган.
Президент халқ қабулхоналари тақдимномаларга асосан 3 минг 108 нафар масъул ходим жавобгарликка тортилган.
2020 йилда Халқ қабулхоналари томонидан секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг уйма-уй юриш, мурожаатлар билан ишлаш, ижтимоий ва бошқа объектларда аниқланган муаммоларни ҳал қилиш борасидаги фаолияти тизимли ўрганилиб, кўриб чиқилиши мажбурий бўлган 3 минг 353 та тақдимнома киритилган. Тақдимномаларга асосан 3 минг 108 нафар масъул ходим жавобгарликка тортилган, шундан 201 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган, 286 нафарига жарима қўлланилган, 1 минг 467 нафарига ҳайфсан эълон қилинган, 1 минг 154 нафар масъул ходим эса расман огоҳлантирилган.  

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
4 482

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
2 976

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


21-август 2024, 12:46
1 470

Ўзбекистонда ресторан ва кафеларга ўзларига туташ майдонларда ёзги террасага рухсат берилади

ҚҚС тўлашга ўтган ресторан ва кафеларга фойда солиғи 2 карра камаяди. 1 декабрдан бу корхоналар нақд пулга сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кирим қилишда ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди.


24-август 2024, 11:07
1 449

Президент Мустақиллик байрами муносабати билан қатор соҳа вакилларини мукофотлади

"Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Президент фармони эълон қилинди.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
11-октябр 2023, 10:25
457

Йўловчилар сони кескин кўпайиб, вагонларга нормадан ортиқ юклама тушиши оқибатида метро поездлар тез-тез бузилмоқда – Метрополитен

“Тошкент метрополитени” ДУК метро йўловчиларига мурожаат билан чиқди.

cover image
8-октябр 2023, 04:28
415

Исроилда бўлиб турган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Ўзбекистон фуқароларига Исроилдаги барча зарур эҳтиёт чораларини кўришни, хавфсиз жойларда бўлишни ва расмий органлар хабардор қилинмагунча у ерни тарк этмасликни қатъий тавсия қилди.

cover image
28-сентябр 2023, 14:00
5 678

Алимент ҳақида 7 та муҳим саволга жавоб

Вояга етган болага ҳам алимент тўланадими? Болага алимент пули етмаса ёки камлик қилса-чи? Алимент тўлаш мажбурияти қачон тугатилади? Hudud24.uz алимент ҳақидаги энг муҳим саволларга жавоб беради.

cover image
28-сентябр 2023, 05:21
986

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Сергелидаги портлаш юзасидан аҳолига шошилинч мурожаат қилди

Пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари диққатига!