Ўзбекистон
23.10.2023
1 598

Бугун, 23 октябрь куни Миробод туманида бўлиб ўтган саф йиғинидан сўнг Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев, туман ҳокими Анвар Сайфутдинов, сектор раҳбарлари – туман прокурори Ахрор Ахунов, ИИОФБМ раҳбари Отабек Ходжаев 2-сонли оилавий поликлиника ҳудудида дарахт кўчатини экишди. Бу ҳақда Халқ билан мулоқот телеграм канали маълум қилди. “Яшил макон” умуммиллий акциясининг кузги мавсумига старт берилганидан буён туманда 13 мингдан зиёд кўчатлар экилди. “Азиз ҳамюртлар! Сафимизга қўшилинг ва юртимизни яшил маконга айлантириб, ўзимиз учун, болалар, фарзандлар, келажак авлодлар учун ҳеч бўлмаганда бир сиқим яхшилик, бир мисқол тоза ҳаво, бир чимдим соя яратайлик – ҳар биримиз ҳеч бўлмаганда биттадан кўчат ўтқазиб, парваришлайлик. Бу иш сизу бизнинг қўлимиздан келадиган ва бажаришимиз зарур ва инсоний бурч бўлган ишлардир. Кўчат ўтқазиб, юртни обод қилишдек хайрли ишда чеккада турманг, азиз ватандошлар!”, дейилади хабарда.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Оролбўйини кўкаламзорлаштириш учун Япониядан 30 нафар волонтёр Ўзбекистонга келди
Унинг сафари Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси кўмагида OISCA ташкилоти томонидан ташкил қилинган.
Тошкент вилоятидаги “Дендропарк”да дарахтларни йўқ қилиш ва ноқонуний қурилишга оид ҳолатлар бўйича жиноят иши очилди
Тошкент туманида жойлашган “Дархон” илмий-тажриба станциясидаги (“Дендропарк”) ер майдонларида дарахтларни нобуд қилиш, ер ажратиш ва ундан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган.
Тошкентда катта чинорлар кесиб ташланди
Ижтимоий тармоқдарда тарқалган, дарахтларнинг таг-туги билан кесилгани акс этган видео юзазидан расмий ахборот берилди.
9 ой ичида дарахтларни ноқонуний кесиш билан боғлиқ 2427 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган – Бош прокуратура
Шунингдек, 714 туп қимматбаҳо дарахтлар ноқонуний кесилишига йўл қўйилган.