Ўзбекистон
22.02.2023
1 914

Шавкат Мирзиёев раислигида рақамлаштириш бўйича 2023 йилги вазифалар ва режаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказиляпти. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди. Йиғилишда рақамли технологиялардан тўлиқ фойдаланилмаётгани танқид қилинди. Масалан, вазирликларнинг 5 мингта функциясидан фақат 30 фоизи рақамлашган. Электр энергияси истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олиш автоматлаштирилган тизимининг (ЭҲНАТ) 160 дан ортиқ функцияси бўлсада, ҳозирда фақат 1-2 тасидан фойдаланилаяпти, холос. Жумладан, туман электр тармоқлари корхоналари қаерда авария бўлганини фақат аҳоли мурожаати орқали билади. Шу каби масалалар тартибга солинмагани танқид қилиниб, мутасаддиларга ЭҲНАТ имкониятларини тўлиқ инвентаризация қилиб, уларни ҳудудларнинг электр балансини шакллантириш, ноқонуний уланишлар ва аварияларни назорат қилиш, истеъмолни режалаштириш каби йўналишларда ишлатиш топширилди.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Президент Самарқандда ўтадиган Бутунжаҳон туризм ташкилотининг Бош ассамблеяси йиғилиши олдидан ҳокимларга жиддий топшириқ берди
Шавкат Мирзиёев мазкур тадбир ҳокимларга Ўзбекистон туризм салоҳиятини кўрсатиш учун катта имконият эканини таъкидлади.
“Темир”, “аёллар” ва “ёшлар” дафтарларига ажратиладиган маблағларни ишлатиш маҳалла ихтиёрига берилади – Президент
Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллабай ишлаш тизимини янада кучайтириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “Маҳалла бешлиги”нинг “маҳалла еттилиги” бўлиши, “темир”, “аёллар” ва “ёшлар” дафтарлари, маҳалла ходимларининг иш ҳақи каби бир қатор масалалар муҳокама этилиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Янги ўқув йилида мактабларни компьютер синфлари билан жиҳозлашга 400 миллиард сўм ажратилади
Давлат раҳбари кўтарилган муаммоларнинг ечимлари ва янги ташаббусларни баён қилди.
Юқори синфда ўқитиладиган фанлар 16 тадан 11 тага қисқартирилади
Эндиликда ўқув дастурларига қўшимча янги фанларни киритиш тақиқланади. Барча янги таклифлар мавжуд фанларга интеграция қилиниб тайёрланади.