Ҳуқуқ
12.03.2025
65
2023 йил 1 сентябрдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлашда ногиронлиги бўлган шахслардан тиббий хулоса талаб қилиш бекор қилинди.
Ногиронлиги бўлган шахсларни «Ижтимоий хизмат» електрон платформаси орқали шу жумладан замонавий протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлашда жорий этиладиган шаффоф электрон навбат доирасида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган ногиронлиги бўлган шахсларга устуворлик берилади.
Бунда:
➖ фуқароларни тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш ва ногиронликни белгилаш билан бир вақтда тегишли протез-ортопедия мосламалари ҳамда реабилитация қилишнинг техник воситаларини олиш учун тиббий хулоса тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизимига киритилади;
➖протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини олиш учун талаб етиладиган тиббий хулосанинг мавжудлиги ўзаро ахборот алмашинуви орқали аниқланади;
➖«Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизимига киритилган тиббий хулоса асосида мазкур ахборот тизимига интеграция қилинган «Ижтимоий хизмат» электрон платформасида ногиронлиги белгиланган шахснинг мурожаати (шу жумладан, электрон тартибда) асосида протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини олиш учун электрон сертификат шакллантирилади;
➖ Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш учун сўровномалар «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатидан битта сўровнома ва умумий рўйхатдан битта сўровнома тартибида навбатма- навбат шакллантирилади.
Улашиш:
Бошқалар
“Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади
2025 йил 1 мартгача тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишнинг инсон саломатлигига фойдасини тарғиб қилишни кучайтириш дастури ишлаб чиқилади.
Ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабули бошланади
Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлари доирасида аризаларни 3 март куни соат 09:00дан бошлаб жўнатиш мумкин.
Рўйхатдан ўтган такси ҳайдовчилари учун қулайлик
Солиқ қўмитаси маълум қилишича, ўзини ўзи банд қилган таксистларнинг 2024 йилда даромади 100 миллион сўмдан ошган бўлса ҳам, 2025 йилда ҳисоб-китоб қайтадан бошланади. 2025 йил давомида 100 миллион сўмгача бўлган даромад солиққа тортилмайди.
Ишланмайдиган байрам ва дам олиш кунларида ходимларни ишга жалб қилиш тартиби қандай?
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 209-моддасига асосан дам олиш кунларида ва ишланмайдиган байрам кунларида ишлаш таъқиқланади.