Ҳуқуқ
20.08.2025
113
Буюртмачи пудратчининг фаолиятига аралашмаган ҳолда исталган вақтда ишнинг боришини ва сифатини текширишга ҳақли.
Агар пудратчи пудрат шартномасини бажаришга ўз вақтида киришмаса ёки ишни суст бажариши натижасида уни белгиланган муддатда тугатиш мумкин эмаслиги аниқ бўлиб қолса, буюртмачи шартномадан воз кечиб, етказилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли. Шу билан бирга агар иш кечиктириб бажариладиган бўлса, буюртмачи шартномага нисбатан ўз қизиқишини йўқотганлигини исбот қилиши лозим.
Агар ишни бажариш вақтида унинг тегишли даражада бажарилмаслиги аниқ бўлиб қолса, буюртмачи пудратчига камчиликларни йўқотиш учун оқилона муддат белгилашга ва бу талабни пудратчи белгиланган муддатда бажармаган тақдирда пудрат шартномасидан воз кечишга ёхуд бу камчиликларни пудратчи ҳисобидан тузатишни бошқа шахсга топширишга, шунингдек етказилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.
Агар пудрат шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, буюртмачи иш натижаси ўзига топширилгунга қадар истаган вақтда шартномадан воз кечиб, белгиланган баҳонинг буюртмачи шартномадан воз кечганлиги тўғрисидаги огоҳлантириш олингунга қадар бажарилган ишга мутаносиб қисмини тўлаши мумкин. Буюртмачи пудратчига шартноманинг бекор қилиниши туфайли етказилган зарарни ҳам бажарилган ишнинг баҳоси билан ҳамма иш учун белгиланган баҳо ўртасидаги фарқ доирасида тўлаши шарт.
Пудратчи қуйидагиларни аниқлаган тақдирда дарҳол буюртмачини огоҳлантириши ва ундан кўрсатмалар олгунга қадар ишни тўхтатиб туриши шарт:
— буюртмачи берган материал, ускуналар, техник ҳужжатлар ёки қайта ишлаш (ишлов бериш) учун топширилган ашёнинг яроқсизлиги ёки сифатсизлигини;
— буюртмачининг ишни бажариш усули тўғрисидаги кўрсатмаларини бажариш унинг учун ёмон оқибатларга олиб келиши мумкинлигини;
— пудратчига боғлиқ бўлмаган, бажарилаётган иш натижаларининг яроқлилиги ёки пишиқлигини хавф остига қўядиган ёхуд ишни белгиланган муддатда ниҳоясига етказиш мумкин бўлмайдиган қилиб қўядиган бошқа ҳолатларни.
Бекжон Исмаилов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб
Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.
Сув кодекси қандай жиҳатларни ўз ичига олган. Муҳим 6 жиҳат
Кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Кимга неччи соат – умумтаълим муассасаларида дарс соатлари қандай тақсимланади?
Қонунчиликка кўра, умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.
Харид чеки – оддий қоғоз парчаси эмас
Қонунчилигимизда харид чеки сотувчи ва харидор ўртасидаги ҳисоб-китоб муносабатларининг расмий белгиси сифатида мажбурий ҳисобланади.