Содда талқин
20.06.2025
1 070
Вазирлар Маҳкамасининг 377-сонли қарорига мувофиқ, Ногиронлиги бўлган фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни жамиятга тўлақонли қўшиш ва ҳаракатланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида бир қатор ҳуқуқий кафолатлари жорий этилган. Жумладан, уларнинг эҳтиёжларига мослаштирилган автотранспорт воситаларини харид қилиш ёки қайта жиҳозлаш харажатлари давлат томонидан компенсация қилинади. Имконияти чекланган фуқароларнинг автотранспорт воситаларидан мустақил ва қулай фойдаланишини таъминлаш мақсадида, уларнинг эҳтиёжларига мослаштириш билан боғлиқ харажатлар қисман давлат томонидан қоплаб берилади.
Амалдаги регламентга мувофиқ, ушбу мослаштириш ишлари учун қилинадиган харажатларнинг 50 фоизи, бироқ энг кўпи билан белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача бўлган қисми давлат маблағлари ҳисобидан компенсация қилинади. Бу тартиб ногиронлиги бўлган фуқароларга ўз эҳтиёжларига мослаштирилган транспорт воситаларидан фойдаланиш имкониятини ошириш билан бирга, молиявий юкни камайтиришга хизмат қилади. Мазкур харажатлар 2024 йил 1 октябрга қадар шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро йўловчи ташиш йўналишлари бўйича тендерда ғолиб бўлган ҳамда амалда ушбу йўналишларда хизмат кўрсатган тадбиркорларнинг ҳар бир автобуси учун қоплаб берилади.
Автотранспорт воситасини ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжларига мослаштириш сифатида қуйидаги жиҳозлар билан таъминлаш белгиланди:
Тадбиркорларнинг автобуслари учун:
►1 дона йиғма пандус;
►1 дона аудио ва визуал ахборот берувчи монитор;
►3 тагача ахборот узатувчи овоз кучайтиргич (колонка);
►1 дона ахборот узатувчи микрофон;
► алоқа тугмаси;
►бекатлар тўғрисида ахборот олиш имконини берувчи 1 дона махсус маълумотлар панели.
I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг шахсий автотранспорт воситалари учун эса қуйидаги мослаштириш ишлари амалга оширилади:
газ ва тормоз педалини қўл бошқарувига ўтказиш;
механик узатмалар қутисини автоматик узатмалар қутисига алмаштириш билан боғлиқ харажатлар.
Мазкур чора-тадбирлар ногиронлиги бўлган фуқароларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш, уларни ҳаракатда мустақил бўлишларига кўмаклашиш ва ижтимоий интеграцияни кучайтиришга хизмат қилади.
Шунингдек, автотранспорт воситаси белгиланган талабларга мувофиқ мослаштирилгач, ариза берувчилар 90 кун ичида мурожаат қилишлари лозим. Мурожаат “Инсон” марказларига бевосита, шунингдек, “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали электрон шаклда амалга оширилади.
Хулоса
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаётини енгиллаштириш, уларнинг жамиятда эркин ҳаракатланишини таъминлаш ва тенг имкониятлар яратиш давлат ижтимоий сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. Автотранспорт воситаларини ногиронлар эҳтиёжларига мослаштириш харажатларининг қоплаб берилиши бу борадаги муҳим амалий қадамдир. Мазкур механизм нафақат моддий енгиллик, балки ногиронлиги бўлган шахсларнинг мустақил ва фаол ҳаёт тарзини шакллантиришга хизмат қилади. Шу боис, белгиланган тартиб ва муддатларга амал қилган ҳолда мурожаат қилиш орқали ушбу имтиёзлардан фойдаланиш тавсия этилади.
Улашиш:
Бошқалар
“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб
Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.
Никоҳланувчилардан бири носоғлом бўлса, никоҳ тузиладими?
Оила кодексининг 14-моддасига кўра, никоҳ фақат тарафларнинг ўзаро розилиги асосида тузилади.
Сув кодекси қандай жиҳатларни ўз ичига олган. Муҳим 6 жиҳат
Кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Кимга неччи соат – умумтаълим муассасаларида дарс соатлари қандай тақсимланади?
Қонунчиликка кўра, умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.