Life Style
22.10.2025
706

Бозор иқтисодиёти шароитида реклама истеъмолчиларни маълумот билан таъминлаш, маҳсулот ва хизматларга бўлган талабни шакллантириш, шу билан бирга тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда муҳим восита ҳисобланади. Аммо, реклама фаолияти белгиланган қонунчилик доирасида амалга оширилиши лозим. Акс ҳолда, ҳақиқатга тўғри келмайдиган, истеъмолчиларни чалғитадиган, рақобатга зарар етказадиган реклама шакллари орқали жамиятда адолатсизлик, ишончсизлик ва ҳуқуқбузарликлар юзага келиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасида реклама соҳасини тартибга солувчи асосий ҳужжат — бу “Реклама тўғрисида”ги Қонундир. Ушбу қонун реклама мазмуни, шакли, жойлаштириш тартиби ва этик меъёрларини белгилаб беради.
Қонунга кўра, реклама — ҳар қандай реклама воситаларидан фойдаланган ҳолда тарқатиладиган, мазмуни Ўзбекистон ҳудудида бўлган рекламадан фойдаланувчиларга қаратилган ва реклама объектига эътиборни жалб қилиш, унга бўлган қизиқишни шакллантириш ёки қўллаб-қувватлаш, шунингдек уни бозорда бевосита ёки билвосита фойда (даромад) олиш мақсадида илгари суриш учун мўлжалланган махсус ахборот.
Содда қилиб айтганда, реклама — бу товарлар, хизматлар, ишлар ёки фаолият турлари ҳақида оммавий ахборот воситалари, интернет, ташқи ёки бошқа каналлар орқали тарқатиладиган маълумот бўлиб, асосий мақсади — истеъмолчида қизиқиш уйғотиш ва муайян ҳаракатга ундашдир.
Қонуний ва ишончли реклама бу истеъмолчининг манфаатларини таъминлайдиган воситадир. Реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун Ўзбекистон Республикасида маъмурий жавобгарлик муқаррарлиги белгиланган.
Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 178(1)-моддасига кўра, фуқаролар ва мансабдор шахслар томонидан реклама ахборотига тааллуқли ҳужжатлар ва материалларни ваколатли давлат органига белгиланган муддатда тақдим этмаганлик ёки атайин нотўғри маълумотлар тақдим этганлик, шунингдек ваколатли давлат органининг реклама тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишини тугатиш ҳақидаги кўрсатмасини ўз муддатида бажармаганлик:
БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Фуқаролар ва мансабдор шахслар томонидан нотўғри реклама берганлик, ташқи рекламани жойлаштириш тартибига риоя қилмаганлик ёки аксилреклама беришдан бош тортганлик, худди шунингдек реклама қилиниши қонунчилик билан тақиқланган маҳсулотни реклама қилганлик:
БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Юқоридаги ҳуқуқбузарликларни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш:
БҲМнинг 7 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Лобар Розимова,
Адолат МҲАМ масъул ходими
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди
Lавлат органлари ва ташкилотлари, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупция даражасини аниқлаш ва уни минималлаштириш мақсадида коррупцияга оид хавф-хатарлар харитаси шакллантирилади
Мастликни аниқлаш учун текширувдан ўтишни рад этса нима бўлади?
Кўпчилик текширувдан ўтишни рад этса, жавобгарликдан қутуламан, деб ўйлайди.