currencies image

12 971,93 UZS

14,93

usd

currencies image

13 394,81 UZS

68,81

eur

currencies image

133,86 UZS

0,43

ru



АсосийЯнгиликларРеклама ва унга қўйилган талаблар нимадан иборат?

Реклама ва унга қўйилган талаблар нимадан иборат?

Ҳуқуқ

calendar

10.02.2025

eye

72

Реклама ва унга қўйилган талаблар нимадан иборат?

Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 7 июнда қабул қилинган “Реклама тўғрисида”ги ЎРҚ-776-сон Қонунига асосан бир қатор янгиликлар, тартиб-қоидалар жорий қилинган. Жумладан, Қонунда асосий тушунчалар қаторига ахлоқсиз реклама, номақбул реклама, рағбатлантирувчи акция каби янги тушунчалар киритилган.

Қонун билан реклама тилига оид аниқ қоидаларнинг белгиланиши, давлат тилимизнинг жамиятдаги ўрнини янада оширишга хизмат қилади. Илгари амал қилган “Реклама тўғрисида”ги Қонунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реклама Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида ёки реклама берувчининг хоҳишига кўра бошқа тилларда тарқатилишига рухсат берилган эди.

Эндиликда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реклама Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида тарқатилиши аниқ белгилаб берилди. Реклама мазмунининг таржимаси қуйидаги бир қатор талабларга риоя этган ҳолда бошқа тилларда такрор берилиши мумкин:

— реклама мазмунининг бошқа тиллардаги таржимаси матни унинг давлат тилидаги асосий маъносини бузиб кўрсатмаслиги керак;

— ташқи реклама орқали жойлаштириладиган рекламанинг бошқа тиллардаги таржимаси матни давлат тилидаги реклама матнининг пастки қисмида горизонтал ҳолда жойлаштирилиши ва умумий реклама майдонининг 40 фоизидан ошмаслиги керак;

— рекламанинг бошқа тиллардаги таржимаси матни ҳарфининг ўлчами давлат тилидаги реклама матни ҳарфининг ўлчамидан кичик бўлиши керак;

— теле- ва радиоканалларда, шунингдек босма нашрларда тарқатиладиган рекламанинг бошқа тиллардаги таржимаси ҳар кунги умумий реклама ҳажмининг 20 фоизидан ошмаслиги керак.

Шуни унутмаслик керакки, мазкур давлат тилига оид талаблар қуйидаги рекламаларга нисбатан татбиқ қилинмайди:

— фақат чет тилларда эълон қилинадиган босма нашрларда ва ноширлик маҳсулотининг бошқа турларида жойлаштириладиган рекламага;

кўрсатувни (эшиттиришни) чет тилларда амалга оширувчи оммавий ахборот воситаларининг теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурларини намойиш этиш (эшиттириш) жараёнида жойлаштириладиган рекламага;

Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги материалларни фақат чет тилларда жойлаштирадиган веб-сайтларнинг ахборот ресурсларига жойлаштириладиган рекламага татбиқ қилинмайди.

Бу муҳим! Давлат мулки бўлган ер участкалари, бино ва иншоотларга ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатишга бўлган ҳуқуқ ягона электрон савдо майдончаси орқали очиқ электрон аукционлар асосида 5 йил муддатга берилади.

Қонунга кўра, қуйидагиларни реклама қилиш тақиқланади:

— она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилиш;

—  таълим муассасаларида фойдаланиладиган босма нашрлар (дарсликлар, кундаликлар, дафтар ва бошқалар)да товарларни реклама қилиш;

— нархларни (тарифларни) чет эл валютасида кўрсатиш;

— болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ахборот маҳсулотини ёш таснифини кўрсатмасдан реклама қилиш;

— миллий ва оилавий анъаналарга, шунингдек ахлоқ ва маънавиятнинг умум қабул қилинган нормаларига зид бўлган шакллар, иборалар ва образлардан фойдаланиш;

— энергетик ичимликларнинг рекламасини соат 7:00 дан соат 22:00 гача телевидение ва радио орқали реклама қилиш;

— тамаки маҳсулотларини ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларини реклама қилиш.

Бундан ташқари, дори воситаларини реклама қилишда таниқли шахсларнинг, тиббиёт ходимларининг ёки ташқи кўриниши шифокорларнинг ташқи кўринишига ўхшаш шахсларнинг иштирок этиши тақиқланади.

Шунингдек, алкоголь маҳсулотлари рекламасига йўл қўйилмайди, аммо Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган пиво, табиий ва кўпикланадиган виноларни реклама қилишга айрим ҳолларда йўл қўйилади.

Қонунга биноан, телеканаллар эфирида, теле-, видео-, кинохроникали дастурларда тарқатилаётган рекламанинг (шу жумладан теледўкон рекламаси каби рекламанинг) умумий давомийлиги кўрсатув вақтининг 1 соати давомида 20 фоиздан, бироқ 1 суткада кўрсатув вақтининг 15 фоизидан ошиши мумкин эмас. Ушбу талаб фақат реклама теледастурларига ихтисослаштирилган телеканалларга нисбатан татбиқ этилмайди. Шу кунга қадар мавжуд бўлган тартибга кўра рекламага ажратилган вақт 1 соатига 10 фоизгача бўлган вақтни ташкил этган.

Реклама айланиши соҳасида ваколатли давлат органи Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳисобланади. Қўмита рекламага оид фаолият субъектлари томонидан реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилиши ҳолларини аниқлайди ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш, рекламага оид фаолият субъектларига нисбатан молиявий санкциялар қўллаш ҳақида қонунчиликда белгиланган тартибда қарорлар қабул қилиш ваколатига эга.

Маматмуротов Дилмурод ,
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази ходими

Улашиш:

Бошқалар

13-январ 2025, 05:41
1 116

Хориждан келаётганда бож тўламасдан қанча товар олиб ўтиш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда — 1 000 (бир минг) АҚШ доллари олиб ўтиш мумкин.


15-январ 2025, 05:39
1 098

Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1018-сон, 13.01.2025 й.) билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.


20-январ 2025, 06:34
1 064

Иқтисодий процессуал қонунчилик бўйича судда кимлар вакил бўла олмайди?

Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 61-моддасида вакил орқали иш юритиш тартиби белгилаб берилган.


18-январ 2025, 09:34
717

Идентификацияловчи ID-картани 1 ёшгача бўлган болалар ҳам олса бўладими?

ID-карта олувчи ҳақида маълумотларни йиғиш пункти томонидан шакллантирилган биографик ва биометрик маълумотларни ўз ичига олган электрон ҳужжат ҳисобланади.