Ўзбекистон
22.05.2024
93
Россияда коронавируснинг янги FLiRT тури аниқланди, унга чалинганлар сони 178 тани ташкил этади. Бу ҳақда “Роспотребнадзор”га таяниб, “Ведомости” хабар берди.
FLiRT ўз номини генетик коддаги мутациялар номларидан олган, у омикронлар оиласига мансуб ва бутун дунёда доминантга айланиши кутилмоқда.
“Россияда бутун мониторинг даврида 178 та янги FLiRT варианти аниқланди, жумладан КП.2 (3 та ҳолат), КП.1.1 (5 та ҳолат), КС.1 (170 та ҳолат). Уларнинг барчаси бошқа турларга нисбатан каттароқ хавф туғдирмайди”, — деди у.
FLiRT вариантидан келиб чиққан инфекциянинг характерли белгилари: иситма, йўтал, томоқ оғриғи, заифлик, бош оғриғи, мушаклардаги оғриқ, таъм ёки ҳид билишни йўқотиш.
FLiRT вариантининг тарқалиши туфайли АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари ёзда Америкада коронавирус билан касалланганлар сони ортишини прогноз қилмоқда. Март ойининг бошидан бери ФЛиРТнинг АҚШдаги жами коронавирус ҳолатларидаги улуши 28,2 фоизгача кўтарилган. Британияда у барча коронавирус вариантларининг 21 фоизини ташкил этган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, FLiRT жами 14 та Европа давлатида ва Исроилда аниқланган.
Россияда сўнгги 2,5 ой ичида биринчи марта КОВИД-19 билан касалхонага ётқизилганлар сони ортди. 13-майдан 19-майгача бўлган ҳафта давомида шифохоналарга аввалги ҳафтага нисбатан 34,6 фоизга кўп – 2469 нафар бемор ётқизилган. Россияда умумий касалланиш даражаси ҳам ўтган ҳафтага нисбатан 14,7 фоизга ошган.
Улашиш:
Бошқалар
Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади
Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
Ишончнома тушунчаси, шакли ва уни расмийлаштириш тартиби
Ишончнома — бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай
Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.
Иситиш мавсумида қандай оилаларга компенсация тўлаб берилади?
Иситиш мавсумида (ноябрь — февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги компенсация турлари тақдим этилади.