Ўзбекистон
18.07.2023
1 568

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Нижний Новгород шаҳридаги вакиллигига Чебоксари шаҳрида ишлаётган бир гуруҳ ўзбекистонликлар иш берувчиси ойлик маоши ва паспортларини бермаётгани, яшаб турган хостелидан чиқариб юборгани юзасидан мурожаат қилган. Маълум бўлишича, фуқаролар ижтимоий тармоқлардаги ёлғон маълумотларга ишониб, Чувашия Республикасининг Чебоксари шаҳарига нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехига автобусларда иш берувчи ҳисобидан ишлаш учун борган. Иш берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун фуқароларнинг паспортларини олган ва бир неча ой давомида иш ҳақисиз ишлатган. Ҳужжатларини қайтариб бермай, номаълум жойга қочиб кетган. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси, Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси ва ўзбек диаспораси вакиллари саъй-ҳаракати билан фуқаролар хостелга жойлаштирилиб, иссиқ овқат билан таъминланган. Фуқароларимизнинг бир гуруҳига Бош консулхона томонидан Ватанга қайтиш сертификати расмийлаштириб берилган. Агентлик томонидан 12 нафар фуқаро Қозон-Тошкент йўналишидаги авиарейс орқали Ўзбекистонга қайтарилган.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Россиянинг Курск, Брянск ва Белгород вилоятларидаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси зарур эҳтиёт чораларини кўришни, ўта зарурат бўлмаса, кўчага чиқмасликни, одамларнинг кўп тўпланишига йўл қўймаслик ва жамоат жойларига боришни чеклашни тавсия қилган.
Ўзбекистонликлар Японияга IT ва электротехника соҳаларида ишга жалб қилинади
Бу бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Германия Ўзбекистон билан қонуний миграцияни тартибга солиш соҳасида шартнома тузади
Немис нашрларининг ёзишича, ҳозирда турли давлатлар билан ҳамкорлик қилиш учун янги ҳужжатлар тайёрланаётгани маълум қилинган.
Россияда қаровсиз қолган 17 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
Болаларга Ватанга қайтиш учун бепул сертификатлар берилган.