Ўзбекистон
18.02.2026
1 209

Бугунги кунда мобил телефонлар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган. Бироқ уларнинг қулайлиги баъзи ҳолатларда катта хавф туғдириши мумкин. Айниқса, машина ҳайдаш вақтида телефондан фойдаланиш йўл-транспорт ҳодисаларининг энг асосий сабабларидан биридир. Шу боис, рулда телефондан фойдаланмаслик ҳар бир ҳайдовчи учун муҳим ва масъулиятли қоида ҳисобланади.
Аввало, телефон ҳайдовчининг диққатини бўлади. Хабар ёзиш, қўнғироққа жавоб бериш ёки ижтимоий тармоқларни кўриш жараёнида ҳайдовчи йўл ҳолатини тўлиқ назорат қила олмайди. Ҳатто бир неча сониялик эътиборсизлик ҳам фожиали оқибатларга олиб келиши мумкин. Юқори тезликда ҳаракатланаётган машина учун бу сониялар жуда қимматга тушади.
Иккинчидан, телефондан фойдаланиш ҳайдовчининг реакция тезлигини пасайтиради. Йўлда тўсатдан пайдо бўладиган пиёда, бошқа машина ёки тўсиқни вақтида пайқаш ва тўғри қарор қабул қилиш учун тўлиқ эътибор зарур. Телефон эса бу жараёнга жиддий ҳалал беради. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, телефон билан банд ҳайдовчи маст ҳайдовчига қараганда ҳам секинроқ реакция билдириши мумкин.
Учинчидан, бу нафақат ҳайдовчининг, балки йўловчилар ва атрофдагиларнинг ҳаётини ҳам хавф остига қўяди. Машинада бўлган оила аъзолари, болалар ёки йўлдан ўтаётган пиёдалар ҳайдовчининг масъулиятсизлиги туфайли жабр кўриши мумкин. Шунинг учун ҳар бир ҳайдовчи ўз ҳаёти билан бирга бошқаларнинг ҳаёти учун ҳам жавобгар эканини унутмаслиги лозим.
Ушбу сабабларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ва Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг Қарорига биноан транспорт воситасини бошқариш вақтида теле-, видеодастурларни томоша қилиш мақсадида транспорт воситаси салонининг олд қисмига ўрнатилган монитордан (дисплейдан) фойдаланиш – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.
Ҳаёт учун муҳим бўлган қоидалар бор. Булар жуда оддий кўринади, аммо ниҳояси қўрқинчли бўлиши мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг ва машина бошқараётган вақтда телефондан фойдаланманг.
Улашиш:
Бошқалар
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Мамлакатимизда мавжуд автотранспорт воситаларининг бугунги кундаги сонини бундан 10 йил аввалги сони билан таққосланганда, бир неча маротабага кўпайган.