currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларРусланбек Давлетов: “Реинжиниринг ва бюрократик тартиб-таомилларни мақбуллаштирмай туриб рақамлаштириш борасида ҳеч қандай натижага эришиб бўлмайди”

Русланбек Давлетов: “Реинжиниринг ва бюрократик тартиб-таомилларни мақбуллаштирмай туриб рақамлаштириш борасида ҳеч қандай натижага эришиб бўлмайди”

Ўзбекистон

calendar

20.05.2021

eye

338

Русланбек Давлетов: “Реинжиниринг ва бюрократик тартиб-таомилларни мақбуллаштирмай туриб рақамлаштириш борасида ҳеч қандай натижага эришиб бўлмайди”

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов 9¾: «Ҳуқуқ билан вакцинация қилиш» Петербург халқаро юридик форумидаги иштироки давоми этмоқда. Форум доирасида ўтказилаётган «Цифровой облик юстиции в новую эру» («Янги даврда адлиянинг рақамли қиёфаси») мавзусидаги адлия вазирларининг онлайн ва офлайн шаклда очиқ йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Россия, Арманистон, Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Кипр, ХХР, Мўғулистон,  Сингапур адлия вазирлари иштирок этди. Мазкур йиғилишда адлия вазири Р.Давлетов ўз маърузаси билан иштирок этиб, Ўзбекистон Адлия вазирлиги рақамлаштириш масалаларида ўзи учун учта муҳим йўналишни белгилаб олган: булар — тартибга солиш муҳитини салмоқли равишда ислоҳ қилиш, виртуаллик ва очиқликдир, — дея қайд этди. “Нега биз биринчи галда ҳуқуқий базани қайта кўриб чиқиш тўғрисида гапираяпмиз? Чунки, рақамлаштиришнинг ўзи реинжиниринг, тартибга солиш юкламасисиз ва бюрократик тартиб-таомилларини мақбуллаштирмай туриб ҳеч қандай натижа бермайди. Мавжуд тартиб-таомилларни рақамли форматга кўр-кўрона ўтказиш аввалги сарсонгарчиликлар ва ривожланиш йўлидаги тўсиқларни бартараф этмайди” — дея таъкидлади адлия вазири Р.Давлетов. Шунингдек, адлия вазири хорижлик ҳамкасбларига сўнгги икки йил ичида “тартибга солиш гильотинаси” усули ёрдамида амалдаги ҳуқуқий база 10 фоизга мақбуллаштирилганлиги, 3 мингдан ортиқ қонуности ҳужжатлар бекор қилинганлиги, қонунчиликнинг 60 та тармоғи бўйича 15 мингта ҳуқуқий ҳужжатни консолидация қилиш бўйича ишлар амалга оширилганлиги ҳақида маълумот берди. Адлия вазирлиги томонидан техник жиҳатдан тартибга солишни тизимлаштириш бўйича Лойиҳа офиси ташкил этилиб, “Давлат — жамият — бизнес” тамойили асосида турли манфаатдор томонларнинг норма ижодкорлиги жараёнида инклюзивликни таъминлаш учун шароитлар яратилмоқда. Шунингдек, давлат органлари томонидан 18 турдаги маълумотномаларни талаб қилишнинг бекор қилиниши ҳар йили қарийб 15 миллион доллар маблағни иқтисод қилиш имконини бериб, 12 миллион нафар (аҳолининг 35%) фуқароларнинг ҳаётига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Адлия вазирлиги томонидан бошқариладиган «License» тизими туфайли лицензия бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари электрон шаклга ўтказилди. Лицензиялар ва рухсатномаларнинг махсус бланкаларда расмийлаштирилишидан воз кечилиши ва электрон ҳужжатлар беришга тўлиқ ўтилиши натижасида 1,5 миллион доллардан зиёд маблағ, шунингдек 3,5 миллион варақ қоғоз иқтисод қилинди. Бундан ташқари, рақамли ечимларни жорий этиш ҳисобига Адлия вазирлиги томонидан ўтган йили 100 тонна қоғоз иқтисод қилинди. Маълум қилинишича, «Виртуал адлия» тизимини яратиш устида олиб борилаётган ишлар давом эттирилади. Бугунги кунда Адлия вазирлиги қарийб 50 та йирик ахборот тизимлари фаолият юритишини таъминламоқда. Шунингдек адлия вазири интеллектуал мулкнинг ишончли ҳимояси, адлия органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш, юридик кадрларни тайёрлаш тизимини рақамлаштириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтди. Адлия иш бошлаган яна бир халқаро аҳамиятга молик алоҳида йўналиш — бу ахборот  алмашиш учун МДҲнинг Ягона электрон платформасини яратиш масаласидир. Маълмуот учун: 2020 йил декабр ойида бўлиб ўтган МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан маълумот алмашиш учун МДҲнинг ягона электрон платформасини яратиш ташаббуси илгари сурилган эди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан маълумот алмашиш учун МДҲнинг Ягона электрон платформасини яратиш бўйича концепция лойиҳаси ишлаб чиқилиб, ҳозирги вақтда у МДҲ Ижроия қўмитаси томонидан кўриб чиқиш учун МДҲга аъзо давлатлар ҳукуматларига киритилган. Адлия вазири томонидан мазкур йўналишда МДҲга аъзо давлатларнинг алоқадор вазирлик ва идоралари, хусусан адлия вазирликларининг Ягона электрон платформани яратиш ва жорий этиш йўлидаги ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари муҳимлигини қайд этилди.  Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими  

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 780

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 721

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


13-ноябр 2024, 12:35
1 613

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.


27-октябр 2024, 04:36
1 612

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.

Мавзуга доир янгиликлар: