currencies image

12 973,31 UZS

12,93

usd

currencies image

14 329,02 UZS

176,29

eur

currencies image

151,19 UZS

0,73

ru



АсосийЯнгиликларАдлия вазири Жаҳон одил судлов лойиҳаси халқаро ноҳукумат ташкилотининг раҳбарияти билан учрашди

Адлия вазири Жаҳон одил судлов лойиҳаси халқаро ноҳукумат ташкилотининг раҳбарияти билан учрашди

Ўзбекистон

calendar

02.07.2021

eye

576

Адлия вазири Жаҳон одил судлов лойиҳаси халқаро ноҳукумат ташкилотининг раҳбарияти билан учрашди

Адлия вазири Русланбек Давлетов Жаҳон одил судлов лойиҳаси (World Justice Project) халқаро ноҳукумат ташкилотининг ижрочи директори Э.Андерсен билан учрашди. Учрашув доирасида томонлар глобал пандемия шароитида юзага келган ҳуқуқий чақириқлар, Ўзбекистонда ҳуқуқ устуворлигини таъминлашга қаратилган сўнгги ўзгаришларни муҳокама қилди. Хорижий томон мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат органларининг фаолиятида очиқликни таъминлаш, коррупцияга қарши кураш ҳамда одил судловни таъминлашга қаратилган ислоҳотларни ижобий эътироф этди. Шу билан бирга, вазир Р.Давлетов бу жараёнларда ягона давлат ҳуқуқий сиёсати амалга оширилишини таъминлашда Адлия вазирлигининг вазифалари ҳақида қисқача тўхталиб ўтди. Шунингдек, учрашув давомида Жаҳон одил судлов лойиҳаси томонидан юритиладиган Ҳуқуқ устуворлиги индексининг 2020 йилдаги нашрида Ўзбекистонга берилган баҳолар, ташкилот экспертлари билан доимий ҳамкорлик механизмларини белгилаб олиш масалалари муҳокама қилинди.

Маълумот учун: Жаҳон одил судлов лойиҳаси ташкилоти томонидан юритиладиган Ҳуқуқ устуворлиги индекси ихтисослашган ягона халқаро рейтинг ҳисобланиб, ушбу Индекс, ўз навбатида, Жаҳон банкининг бошқарув сифати индикаторларини шакллантиришда энг муҳим ахборот манбаларидан бири саналади.
Шу билан бирга ҳар иккала рейтинг Ўзбекистон Республикаси учун устувор халқаро рейтинг ва индекслар сифатида белгиланган. Ҳуқуқ устуворлиги индекси дунёдаги етакчи мустақил ахборот манбаи ҳисобланиб, унинг доирасида 128 та мамлакатда ҳуқуқ устуворлигининг таъминланиш даражаси баҳоланади. Ҳуқуқ устуворлиги индексининг 2020 йилда эълон қилинган нашрида Ўзбекистон ўз ўрнини 4 поғонага яхшилаб 92-ўринни эгаллаган. Бундан ташқари, Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индексини юритишда Жаҳон одил судлов лойиҳаси ташкилоти билан доимий ҳамкорлик қилиш, шунингдек, ташкилотнинг эксперт кўмаги ёрдамида ушбу индексни янада такомиллаштириш бўйича келишувларга эришилди. Конструктив тарзда ўтган учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёр эканликларини билдирди.
 Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Давлетов АҚШда Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегациясининг ишчи ташрифи доирасида 2021 йил 27 июндан 4 июлгача бўлиб турибди. Ташриф дастурида АҚШнинг вазирлик ва идораларида бир қатор учрашув ва музокаралар олиб бориш кўзда тутилган эди.  
Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Улашиш:

Бошқалар

14-март 2025, 11:38
1 655

Мурожаатчи билиши лозим бўлган 5 та муҳим факт

Қонунчилигимизда мурожаатчининг мурожаати юзасидан хавфсизлигининг кафолатлари белгиланган бўлиб, мурожаатчини таъқиб этиш ман этилади.


17-март 2025, 13:00
1 563

Ҳомиладор ва уч ёшга тўлмаган фарзанди бор аёллар меҳнат ҳуқуқларини таъминлашинг ўзига хос жиҳатлари

БМТ маълумотларига кўра, ўртача меҳнат бозорида аёллар ҳали ҳам глобал миқёсда эркакларникига қараганда 23 фоизга кам даромад олишади. Бунда, хотин-қизларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқининг таъминланмаганлиги асосий сабаб сифатида кўрсатилади.


19-март 2025, 06:30
1 289

15 та туман ва шаҳарда барча давлат идоралари туманлар марказидаги битта кўп қаватли бинога кўчирилади

Янги биноларнинг 1-2-қаватлари тадбиркорларга сотилади.


21-март 2025, 06:23
1 263

Давлат хизматчилари байрамларда совға олиши мумкинми? Муҳим 5 саволга жавоб

Аксарият учун байрам ва бошқа тадбирларнинг завқли жиҳатларидан бири совға бериш ва олиш бўлса керак.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
4-август 2023, 09:01
1 135

Ҳоким қамайди, вазир озод қилади, кейин ҳоким яна қамайди… Сариосиёлик директор воқеаси тармоқ фаоллари муҳокамасида

Сурхондарё вилояти ҳокими ва Сариосиё туманидаги 28-мактаб директори ўртасидаги тортишув акс этган видео тармоқларни портлатди. 3 август куни янги ўқув йилига тайёргарлик бўйича ўтаётган видеоселекторда директор ҳокимдан қайси сабабларга кўра ишдан бўшатилгани, нима учун асоссиз айблов қилинаётганига изоҳ сўрайди.  Бироқ Улуғбек Қосимов аниқ жавоб бермайди ва директор ички ишлар органлари ходими томонидан залдан олиб чиқиб кетилади. Хўш, шундан кейин воқеалар қандай тус олди? “hudud24.uz” мавзуни ўрганаркан, ҳолат бўйича ижтимоий тармоқлардаги фаоллар фикрига қизиқди ва уларни бир жойга жамлади.  

cover image
3-август 2023, 17:44
1 081

Сурхондарёдаги мактаб директори ўз иш фаолиятини давом эттиради – Вазир

Мактабгача ва мактаб таълими вазири мактабдаги маънавий муҳит, таълим сифати ва мазмуни билан боғлиқ ҳар қандай вазият вазирлик назоратида эканлигини таъкидалди.

cover image
3-август 2023, 16:25
1 145

Сурҳондарёда ҳоким билан тортишиб қамалган мактаб директори, озодликка чиқарилди

Бугун ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти ҳокими иштирокида ўтказилган йиғилишда Сариосиёдаги 29-мактаб директори ва ҳоким ўртасидаги тортишув акс этган видеолавҳа тарқалди.

cover image
18-октябр 2021, 09:39
669

Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида 14 поғона юқорилади