currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларСабабсиз дарс қолдирган ўқувчининг ота-онаси жавобгарликка тортилиши мумкинми?

Сабабсиз дарс қолдирган ўқувчининг ота-онаси жавобгарликка тортилиши мумкинми?

Life Style

calendar

22.01.2026

eye

330

Сабабсиз дарс қолдирган ўқувчининг ота-онаси жавобгарликка тортилиши мумкинми?

Ўқувчининг ўз вақтида дарсга боришини таъминлаши ота-онанинг мажбуриятларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг Таълим тўғрисидага Қонунида айнан юқоридаги талаблар ота-онанинг мажбуриятлари сифатида келтирилган. Жумладан:

— ўз болаларини инсонпарварлик, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, маънавий, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаши;

— болаларининг умумий ўрта, ўрта махсус таълим ёки бошланғич профессионал таълим олишини таъминлаши;

— болаларининг ўқув машғулотларига қатнашишини таъминлаш ва ўзлаштириши устидан назоратни амалга ошириш;

— ўз болаларининг интеллектуал, маънавий ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиши;

— таълим ташкилотининг таълим-тарбия жараёнини тартибга солувчи ички тартиб-қоидаларига риоя этиши;

— жисмоний ва юридик шахслар билан муносабатларда, шу жумладан судда махсус ваколатларсиз ўз болаларининг таълим соҳасидаги ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиши;

— таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши шарт.

Мазкур мажбуриятларини бажармаган ота-оналарга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига кўра жавобгарликка тортилиши мумкин.

Улашиш: