currencies image

12 466,44 UZS

58,48

usd

currencies image

14 517,17 UZS

113,19

eur

currencies image

155,42 UZS

0,54

ru



АсосийЯнгиликлар«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан кимларга ижтимоий ёрдам кўрсатилади

«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан кимларга ижтимоий ёрдам кўрсатилади

Life Style

calendar

09.08.2025

eye

162

«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан кимларга ижтимоий ёрдам кўрсатилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2025 йилдаги 462-сон Қарори билан тасдиқланган «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан жамғарма маблағларидан аҳолининг қуйидаги тоифаларга ижтимоий ёрдам кўрсатилади.

Жамғарма маблағлари ҳисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар ва оилаларга ижтимой ёрдам кўрсатилади. Қуйидагилар ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахслар ҳисобланади:

а) ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар;

б) ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакил;

в) Қонунда белгиланган шартлар ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;

г) Қонунда белгиланган шартлар ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган вафот этган шахснинг қарамоғидаги оиланинг меҳнатга лаёқатсиз аъзолари;

д) Қонунда белгиланган шартлар ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги шахслар ҳамда болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналар.

Жамғарма маблағлари ҳисобидан қуйидаги ёрдам турлари кўрсатилади:

1) Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг бандлигини ва ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун грант ажратиш;

2) Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш ва жарроҳлик амалиёти харажатлари қоплаш;

3) Озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар билан боғлиқ харажатларни қоплаш;

 4) Турар жой ижараси учун компенсация;

5) Уй-жойини таъмирлаш, шу жумладан, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг яшаш шароитини мослаштириш харажатларини қоплаш;

6) Коммунал харажатларни қоплаш;

7) Коммунал хизматлар бўйича қарздорликни қоплаш;

8) Кўмир ёки бошқа ёқилғи маҳсулотлари билан таъминлаш харажатларини қоплаш;

9) Ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган уй-жойларни тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш;

10) Фуқароларнинг, хусусан болаларнинг шахсга доир ҳужжатларини расмийлаштириш учун шахсларнинг келиб чиқишини аниқлашга доир тадбирлар харажатларини қоплаш;

11) Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш;

12) Кўп хонадонли турар-жойларда пандус ёки кўтариш мосламасини ўрнатиш харажатларини қоплаш.

Жамғарма маблағларидан фойдаланиш қуйидаги уч босқичда амалга оширилади:

биринчи босқичда — ижтимоий ҳимояга муҳтож шахс ёки оиланинг аҳволи кейс-менежмент асосида ўрганилади ҳамда унга «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёрдам кўрсатиш бўйича тавсия шакллантирилади;

иккинчи босқичда — кейс-менежмент натижаси бўйича шакллантирилган тавсия асосида ёрдам кўрсатиш «Маҳалла еттилиги» томонидан коллегиал тарзда кўриб чиқилади ва тегишли қарор қабул қилинади, кечиктириб бўлмайдиган ҳоллар бундан мустасно;

учинчи босқичда — «Маҳалла еттилиги»нинг ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги коллегиал қарори асосида Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан тегишли маблағлар ажратилади.

 

Раҳимов Худойберди,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

30-июл 2025, 12:27
1 443

“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб

Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.


24-июл 2025, 11:49
1 198

Никоҳланувчилардан бири носоғлом бўлса, никоҳ тузиладими?

Оила кодексининг 14-моддасига кўра, никоҳ фақат тарафларнинг ўзаро розилиги асосида тузилади.


8-август 2025, 06:28
1 085

Сув кодекси қандай жиҳатларни ўз ичига олган. Муҳим 6 жиҳат

Кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.


5-август 2025, 05:52
1 058

Кимга неччи соат – умумтаълим муассасаларида дарс соатлари қандай тақсимланади?

Қонунчиликка кўра, умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.