Life Style
18.01.2025
400

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1019-сон, 16.01.2025 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Унга кўра, ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларни жисмоний шахслар томонидан сақлаш, ана шу ҳайвонларни мусодара қилиб, фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 875 минг сўмдан 3 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик одамларнинг соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига зарар етишига олиб келса, башарти жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, ана шу ҳайвонларни мусодара қилиб, фуқароларга БҲМнинг 30 бараваридан 50 бараваригача (11 млн 250 минг сўмдан 18 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши назарда тутилмоқда.
Илгари бундай норма мавжуд эмас эди.
Бундан ташқари, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида ҳайвонларни сақлаш қоидаларини бузиш, худди шунингдек мансабдор шахслар томонидан эгасиз ҳайвонларни туттириш ва сақлаш чораларини кўрмаслик, фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (1 млн 125 минг сўмдан 1 млн 875 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 875 минг сўмдан 3 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
Шунингдек, худди шундай ҳуқуқбузарлик одамларнинг соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига зарар етишига олиб келса, башарти жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн 750 минг сўмдан 5 млн 625 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса 15 бараваридан 30 бараваригача (5 млн 625 минг сўмдан 11 млн 250 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши кўзда тутилмоқда.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди
Lавлат органлари ва ташкилотлари, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупция даражасини аниқлаш ва уни минималлаштириш мақсадида коррупцияга оид хавф-хатарлар харитаси шакллантирилади
Мастликни аниқлаш учун текширувдан ўтишни рад этса нима бўлади?
Кўпчилик текширувдан ўтишни рад этса, жавобгарликдан қутуламан, деб ўйлайди.