currencies image

12 965,34 UZS

14,82

usd

currencies image

14 525,07 UZS

81,50

eur

currencies image

161,34 UZS

0,29

ru



АсосийЯнгиликларСалқин кунларда қандай мева-сабзавотлар истеъмол қилиш керак?

Салқин кунларда қандай мева-сабзавотлар истеъмол қилиш керак?

Life Style

calendar

24.02.2024

eye

493

Салқин кунларда қандай мева-сабзавотлар истеъмол қилиш керак?

Ҳаво ҳароратининг пасайиши тана ҳароратига ҳам таъсир қилмай қолмайди. Бундай шароитда калорияга бой, фойдали маҳсулотлар истеъмолига эътибор бериш зарур. Тиббиёт фанлари доктори, профессор Низом Эрматов бу борада муҳим тавсиялар беради.

“Совуқда қон томирларимизда кескин торайиш кузатилади. Иссиқ хонага кирганда эса улар кенгаяди. Бу инсонларда қон босими ошишига сабаб бўлиши мумкин.

Картошка қон томирларининг ҳолатини яхшилашга ёрдам бера олади. Унинг таркибидаги калий қон томирларининг деворларини эластик қилади, қон айланишини яхшилаб, босимни барқарорлаштиради.

Илдизмевали сабзавотлар ва ёғли гўшт солинган қайнатилган шўрва қишда, айниқса, фойдали. Бундай сабзавотларда углеводлар кўп бўлиб, қишнинг совуқ кунларида бошқа сабзавотларга қараганда организмга кўпроқ энергия беради.

Сабзавотлардан пиёз антиоксидант сифатида ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Лавлаги ва унинг шарбати ҳам фойдали витаминлар ва минералларга бой бўлган маҳсулот ҳисобланади.

Нонда жуда кўп Б витаминлари мавжуд, яъни улар асаб тизимининг силлиқ ишлаши ва соғлом уйқу учун жавобгардир.

С витамини организмда оқсиллар ва серотонин моддаларини ўзлаштиришда катта аҳамиятга эга. Цитрус мевалар ва уларнинг шарбатлари салқин маҳсулот бўлсада, улардан тайёрланган мураббо, қиём ва мармеладлар С витаминига бой иссиқ маҳсулот ҳисобланади.

Лимоннинг меъёрдаги истеъмоли касалликни ҳайдашда муҳим ўрин тутади.

Ёғ кислоталари улар юрак-қон томир ва асаб тизимини мустаҳкамлайди ва кайфиятга таъсир қилади. Ушбу моддалар ёнғоқ, зиғир ва бир қатор дуккакли экинларда кўп миқдорда мавжуд.

Улашиш: