Ҳуқуқ
05.02.2025
318

Адлия вазири Акбар Тошқулов бугун Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Адиз Бобоевга “Самарқанд нони” географик кўрсаткич сифатида Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳномани топширди.
“Географик кўрсаткичлар тўғрисида”ги қонунга кўра, товарни муайян географик объект ҳудудидан келиб чиққан товар сифатида идентификацияловчи белги географик кўрсаткич деб эътироф этилиб, унда товарнинг сифати, ном қозонганлиги ёки бошқа хусусиятлари унинг географик жиҳатдан келиб чиқишига сезиларли даражада боғлиқ бўлади.
Адлия вазирлиги географик кўрсаткичларни ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади.
Улашиш:
Бошқалар
Профилактика инспектори янги ваколатлари нималардан иборат?
Бу орқали профилактика инспекторининг асосий вазифаси — ҳудудда хавфсизликни таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўпроқ эътибор қаратилиши кутилмоқда.
Хотиржамлик ортидаги хавф: чуқур нафас нимага ундайди?
Муаммоли вазиятга тушганимизда бизга кўпинча “Чуқур нафас ол ва тинчлан” дейишади.
Суд жараёнларида қандай ҳуқуқий механизмлар жорий этилмоқда?
Фармон билан суд тизимини ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари белгиланди.
Юридик шахс тугатилганда солиқ қарзи ким томонидан тўланади?
Юридик шахс фаолиятини тугатиш корхона шунчаки ишлашдан тўхташи дегани эмас.