Ўзбекистон
20.12.2023
351
Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида давлат мулкини талон-торож қилиш ва коррупция билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш, бу иллатларга қарши курашиш йўналишида бир қатор тезкор тадбирлар ўтказилди.
Мазкур тадбирлар чоғида бир гуруҳ давлат хизматчилари ана шундай қабиҳ ишга қўл ургани аниқланди. Хусусан, 1987 йилда туғилган, “Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ Самарқанд шаҳар филиали раҳбари Ж.З. кўп миқдордаги пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилган. Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали метрология хизмати бошлиғи, 1966 йилда туғилган Р.Ж. эса ўз мансаб ваколатларидан фойдаланиб, Нарпай туманида жойлашган “Карим қурилиш савдо” хусусий корхонасининг норасмий раҳбари О.А. томонидан ўғирланган табиий газ ҳисобини яшириш мақсадида, етказиб берилган ва истеъмол қилинган табиий газ ҳисоб-китобини мунтазам ўзгартириб келган. Шу билан бирга, у юқори босимли газ тармоқларида юзага келган камомад ва эҳтимолий ўғирлик ҳолатлари мавжудлигини билсада масофадан туриб газ тарқатиш станцияларидаги газ ҳисоблагичларига ташқи таъсир кўрсатган. Айни пайтда Р.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мазкур ҳолатга 1982 йилда Нарпай туманида туғилган, “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали “Нарпайтумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган З.А. ҳам кўмаклашиб, “Карим қурилиш савдо” хусусий корхонасининг ноқонуний фаолиятини қўллаб-қувватлаган ва амалга ошириладиган текширув тадбирлари хусусида уларни олдиндан хабардор қилиб келган. Ҳозирда, З.А.га нисбатан ҳам жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси тариқасида қамоққа олинган.
Яна бир ҳолатда 1987 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, акциядорлик тижорат “Халқ банки” Самарқанд филиалида чакана бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган Ш.Ю. ўз мансаб ваколатидан фойдаланган ҳолда ўзининг номидаги банк пластик картасига ноқонуний равишда 631 миллион сўм кирим қилиб, ушбу маблағнинг барчасини “1 ХВEТ” қимор ўйинига тикиб, ютқазиб қўйган. Ушбу ҳолат юзасидан Ш.Ю.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш ва 2 йил банк соҳаларида моддий ва мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Самарқанд вилояти “Қурилишда танлов савдоларини ташкил этиш консалтинг маркази” директори, 1980 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган С.Г. ҳамда марказ бош ҳисобчиси, 1968 йилда Ургут туманида туғилган фуқаро А.Ж. ўзаро жиноий тил бириктирган ҳолда, марказ маблағларини талон-тарож қилиб келганлиги аниқланди. Марказнинг 2016-2023 йиллардаги фаолияти ўрганилганда бу мансабдор шахслар 1,3 миллиард сўм маблағни ўзлаштириб юборганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди. Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан ҳам жиноят иши қўзғатилган.
Улашиш:
Бошқалар
Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади
Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб
Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.
Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб
Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай
Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.
Университет мансабдори, шифокор ва юрисконсульт пора билан ушланди
Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳри, Фарғона, Наманган вилоятларида коррупция ва фирибгарликда гумонланган мансабдорларни қўлга олди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида яширин йўллар топилди
20 метр чуқурликда жойлашган ерости йўллардан товар-моддий бойликларни бир давлатдан бошқа давлатга олиб ўтишда фойдаланилган.
“Ўзэнергоинспекция” мансабдори пора билан ушланди
Унга нисбатан жиноят иши очилиб, процессуал тартибида қўлга олинган.
ДХХ ИИО катта инспектори ва Кадастр агентлиги бош мутахассисини пора билан қўлга олди
ДХХнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан жойларда қонунбузилиши ҳолатларига чек қўйилди.