currencies image

12 123,38 UZS

51,35

usd

currencies image

14 094,64 UZS

77,81

eur

currencies image

149,19 UZS

1,18

ru



АсосийЯнгиликларСамарқандда кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди. Бундай ҳолатларда қандай жазо берилиши мумкин?

Самарқандда кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди. Бундай ҳолатларда қандай жазо берилиши мумкин?

Ўзбекистон

calendar

26.01.2024

eye

950

Самарқандда кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди. Бундай ҳолатларда қандай жазо берилиши мумкин?© Фото: Иқтисодий Департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Z.B.” МЧЖ раҳбари Р.Э. аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида банк муассасасидан ажратилган 2,2 млрд сўм имтиёзли кредит эвазига картошка маҳсулотини импорт қилмасдан ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги ҳамда 497,9 млн сўм солиқларни тўлашдан бўйин товлаганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 184-моддаси (солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бундай ҳолатларда қандай жазо берилиши мумкин? 

Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш)га кўра, айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш, БҲМнинг 100 бараваригача миқдорда жаримадан тортиб 10 йилгача озодликдан маҳрум қилишгача билан жазоланиши мумкин .

Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

184-моддаси (солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш)га кўра эса, фойда (даромад) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни қасддан яширишни, камайтириб кўрсатишни, шунингдек давлат томонидан белгиланган солиқларни ёки йиғимларни тўлашдан қасддан бўйин товлашни анча миқдорда содир этиш, базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваригача миқдорда жаримадан тортиб, беш йилгача озодликдан маҳрум қилишгача жазоланиши мумкин.

Қасддан яширилган, камайтириб кўрсатилган фойда (даромад) бўйича солиқлар ва йиғимлар тўлиқ тўланган тақдирда, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат солиқ хизмати органининг қарорини ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг содир этилган жиноят ҳақидаги хабарини олган кундан эътиборан ўттиз кун ичида солиқлар ва йиғимлар, шу жумладан пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопласа, жавобгарликдан озод қилинади.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: