Ўзбекистон
16.01.2024
1 268
© Фото: president.uzПрезидент раислигидаги йиғилишда банк тизими барқарорлигини таъминлаш ҳамда кредит фоиз ставкаларини тушириш масалаларига тўхталиб ўтилди.
Бозор механизмлари асосида кредит ставкаларини камида 2-3 фоизга тушириш муҳимлиги қайд этилди.
Банклар ресурс йўқлиги сабабли кредит фоизи юқори, дейишга ўрганиб олган. Ваҳоланки, муаммоли кредитларни ундиришни ўзидан 25 триллион сўмлик кредитга ресурс топса бўлади.
Масалан, Жиззах, Сурхондарё ва Сирдарёда муаммоли кредитлар улуши 10 фоизга етган.
Тармоқ раҳбарлари, ҳокимлар 9 триллион сўм кредитлар ҳисобига ишга тушган 2 минг 342 та лойиҳа паст қувватда ишлаётганини таҳлил қилиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилишда кўмаклашмаётгани танқид қилинди.
Эндиликда Савдо-саноат палатаси ва Бизнес-омбудсман кредит олган корхоналарнинг тўлиқ қувватда ишлаб кетишига кўмаклашади.
Ҳокимлар, банклар кредит беришдан олдин лойиҳа қанча иш ўрин яратиши, бюджетга қанча тушум бўлишини ҳисоб-китоб қилиш тизимига ўтади ва самарасига шахсан жавоб беради.
Улашиш:
Бошқалар
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Хусусий клиникада ҳам бепул тиббий хизмат олиш мумкинми?
Низомга асосан, хусусий тиббиёт муассасалари томонидан аҳолининг қуйидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатилади.
Бегона юкни олиб ўтиш — «оддий илтимос» эмас: гиёҳвандлик воситалари айланмасига тасодифан аралашиб қолманг
Ҳушёрлик — қўрқув эмас, балки ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини англашдир.
Уй ҳайвонларини идентификация қилиш: муҳим 10 маълумот
Ҳайвонларни идентификация қилиш тизими — шунчаки бирка тақиш ёки рақам бериш эмас.
Самарқандда кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди. Бундай ҳолатларда қандай жазо берилиши мумкин?
У 2,2 млрд сўм имтиёзли кредитни ўзлаштириб, салкам 500 млн сўмлик солиқларни тўлашдан бўйин товлаган.
Тадбиркорларга электротехника саноатидаги инвестиция лойиҳалари учун имтиёзли кредитлар берилади
Бунинг учун, 2024-2026 йилларда тижорат банкларига 3 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга, йиллик 5 фоиз ставкада 100 млн АҚШ доллари миқдорида кредит линияси очилади.
Хотин-қизлар учун имтиёзлар: 5 та кредит тури
Хотин-қизларга бериладиган кредитлар тадбиркорлик қилиш, уй-жойга эга бўлиш ва бирор касбни эгаллаш учун янги имкониятлар эшигини очади. Аммо бундай имтёзли кредитлар борлигидан кўплаб хотин-қизлар бехабар. Улар қаерга, қандай мурожаат қилишни, кредитни қандай олишни билмайди. Hudud24.uz бугун эҳтиёжманд хотин-қизларга имтиёзли кредитлар ҳақида муҳим маълумотларни тақдим этади.
Бухорода ҳоким ёрдамчиси пора билан қўлга тушди
У фуқароларга ажратиладиган имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган.