Ўзбекистон
24.05.2023
2 127

Самарқанд туманида 12 қаватли меҳмонхона ноқонуний қурилгани, бинонинг сейсмик ҳолати талабларга жавоб бермаслиги, колонналарнинг айрим жойлари дарз кетгани сабабли 2022 йилнинг май ойида уни бузиш бўйича «Ўзоғирсаноатлойиҳа» хулосаси берилганди. Шу кунларда эса ижтимоий тармоқларда бу бинонинг пастки қаватида қаҳвахона иш олиб бораётгани айтилган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги муносабат билдирди. Унда қайд этилишича, вазирликнинг вилоят бошқармаси ўрганиш ишларини олиб борган. Жараён давомида бинонинг 1-қаватида ноқонуний равишда қаҳвахона фаолият юритаётгани аниқланган. «Кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлаётган бу бино бўйича 2022 йилнинг 6 июль куни фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро суди томонидан Ф.Халиловга Самарқанд тумани „Жўйисой“ МФЙ ҳудудидаги ўзига тегишли бўлган, ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда қурилган 12 қаватли бино-иншоот (меҳмонхона)ни ўз ҳисобидан бузиши тўғрисида ҳал қилув қарори мавжуд. Бугунги кунда мазкур суд қарорининг ижроси МИБнинг Самарқанд тумани бўлими иш юритувида», — дейилади хабарда. Таъкидланишича, Самарқанд тумани қурилиш бўлими томонидан 2023 йил 15 май куни МИБ Самарқанд тумани бўлимига суд қарорининг ижросини таъминлаш бўйича хат йўлланган. Маълумот учун, қурилиши 2012 йилда бошланган бино 2 қават ертўлага ҳам эга.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Энди дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун белгиланган жавобгарлик юмшатилиши мумкин
Лотерея қиморми? Ноқонуний ўйинлар ҳақида 4 та муҳим маълумот
Тошкентда одамларнинг 401 млн сўм пулини талон-торож қилган мансабдорлар қамоққа олинди
Кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув ташкилотлари раҳбарлари аҳолидан ундирилган пулларни банк ҳисобига кирим қилмай, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Ўзбекистондаги уй-жой қурилиши объектларининг 70 фоизи сейсмик барқарор эмас