Ўзбекистон
07.09.2023
1 628

Халқаро конференциянинг ялпи сессияси дунё мамлакатлари олдида турган муҳим масала — озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги чора-тадбирларни жадаллаштириш, ечимларни муҳокама қилиш, шунингдек, аграр соҳадаги ютуқларни тарғиб қилиш ва ўзаро тажриба алмашишда алоҳида аҳамият касб этди.
Ялпи мажлисдан сўнг иштирокчилар “Буюк Ипак Йўли” халқаро туризм марказида жойлашган Экспо Марказда ташкил этилган Ўзбекистоннинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича янги ёндашувларини ўзида мужассам этган “Ўзбекистон агроозиқ-овқат салоҳияти” кўргазмаси билан танишдилар.
Кўргазма доирасида Ўзбекистон аграр тармоғини ислоҳ қилишдаги ютуқлар тақдимот қилинди. Меҳмонларга Ўзбекистоннинг агро ва озиқ-овқат соҳасидаги салоҳияти, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича янги ёндашувлари намойиш этилди.
Анжуман қатнашчилари уруғчилик, боғдорчилик, чорвачилик, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг кластер, кооперация, агрологистика усуллари тақдим этилди.
Дадажон Фозилов тайёрлади
Улашиш:
Бошқалар
Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.
Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?
Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.
Сохта тўловга қобилиятсизлик учун қандай жавобгарлик бор?
Агар етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган бўлса, шахсга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмайди.
Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситаларини олиб ўтиш тартиби қандай?
Шунинг учун уларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартиби оддий транспорт воситаларидан фарқ қилади.