Ҳуқуқ
14.09.2024
242
Вазирлар Маҳкамасининг 2.06.2016 йилдаги 183-сон қарори билан тасдиқланган Низомга 4-иловада Ҳаво кемаларида ташиш тақиқланган моддалар ва нарсаларни олиб қўйиш, сақлаш муддатлари, ишлатиш ёки йўқ қилиш тартиби келтирилган.
Қўл юки ва багажни кўрикдан ўтказаётганда аниқланган, самолётларда ташиш тақиқланган моддалар ва нарсалар далолатнома тузмасдан ҳақ тўлаб (ҳақ тўламай) олиб қўйилади ва ҳаво кемаси бортига қўйилмайди. Уларни ташиш қоидаларига риоя этилмаганлиги учун йўловчи жавобгар бўлади.
Эркин сотишда бўлган, бироқ ҳаво кемаларида ташиш тақиқланган моддалар ва нарсаларни (газли баллонлар, ёниш хавфи бўлган лаклар, бўёқлар ва бошқа ўхшаш моддалар ва нарсаларни) кузатувчи шахсларга топширилади ёки далолатнома бўйича сақлашга берилади. Агар 2 ой мобайнида уларни эгалари ёки уларнинг топшириғи бўйича бошқа шахслар қайтариб олмасалар,
МХХ хўжалик хизматларининг далолатномаларига асосан техник мақсадларда ишлатиш учун топширилади ёки белгиланган тартибда йўқ қилинади.
Кўздан кечириш пайтида ундан тайёрланиши, олиб юрилиши ёки сақланиши учун жиноий ёки маъмурий жавобгарлик назарда тутилган моддалар ва нарсалар (портловчи моддалар, портловчи қурилмалар, ўқотар резьбали қурол, наркотик, заҳарли, заҳарлайдиган моддалар) топилган йўловчи рейсдан олиб қолинади ва материаллар (баённома ва олиб қўйилган нарсалар) билан бирга уни жавобгарликка тортиш масаласини ҳал этиш учун МХХ ёки ИИВ органларига топширилади.
Йўловчиларни текшириш пайтида аниқланган, самолётда зўравонлик ва таҳдид воситаси сифатида фойдаланиш мумкин бўлган, бироқ халқаро ҳаво алоқалари қоидалари ва божхона органлари томонидан ташишга рухсат этилган моддалар ва нарсалар багаж бўлимида ташишга қабул қилиниши мумкин.
Самолётда учишга келмаган йўловчиларнинг багажи ва қўл юкини ташиш қатъиян тақиқланади.
Низомга 6 ва 7-иловаларда ҳаво кемаларида салонда (йўловчининг қўл юкида) ташишга рухсат этилган моддалар ва нарсаларнинг ҳамда чекловлар ва шартлар билан рўйхатдан ўтказилган багаж сифатида ташишга рухсат этилган буюмлар ҳамда моддаларнинг рўйхатлари келтирилган.
Улашиш:
Бошқалар
Турар-жой ижараси бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 86-моддасига кўра турар-жой фуқаролар ва юридик шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун аренда шартномаси асосида берилиши мумкин.
«Касб эгаси» дуал таълим тизими нима ва уни ташкил этиш тартиби қандай?
«Касб эгаси» дуал таълим тизими — назарий қисми олий таълим ташкилотида, амалий қисми эса йўлланма асосида иш жойида ўтказиладиган ҳамда корхона томонидан иш ҳақи тўланадиган таълим жараёнидир.
Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар
Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.
Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?
Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.