Ўзбекистон
13.04.2024
1 560
© Фото: hudud24.uzЎзбекистон элчихонасида Буюк Британияда хориждан юқори малакали шифокорлар ва ҳамшираларни иш билан таъминлашга ихтисослашган "Triple West Medical" рекрутинг компанияси директори Гурол Махмут билан учрашув ўтказилди.
2008 йилда ташкил этилган "Triple West Medical" компанияси Британия ва Ирландиядаги давлат шифохоналари билан малакали хорижий шифокорларни ишга жойлаштириш бўйича ҳамкорлик қилади.
Суҳбат давомида Британия томонига Ўзбекистон Ҳукумати томонидан меҳнат миграцияси соҳасида олиб борилаётган ишлар, хорижда ишлаётган ватандошларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш қаратилган давлат дастурлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Меҳнат муҳожирларига касб ва тил ўргатиш мақсадида ташкил этилган ўқув ҳамда «Ишга мархамат» мономарказлар фаолияти таъкидланди.
Британия томони Ўзбекистон Ҳукуматининг мамлакат фуқароларини чет элга тартибли ва хавфсиз ишга жойлаштириш бўйича амалга ошираётган тизимли ишларини юқори баҳолади. Соҳадаги ислоҳотлар ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини хорижда талабгор бўлишига ҳамда тайёр мутахассис сифатида юқори ойлик маош олишига сабаб бўлмоқда.
Ўзбекистондан олий тоифадаги шифокорларни ишга жалб қилиш учун ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилади ва улар касбий тил кўникмаларини эгаллашлари учун ўқувларни ташкил этилади.
Музокаралар якунида "Triple West Medical" рекрутинг компанияси вакилларидан иборат делегациянинг мамлакатимизга амалий сафарини уюштириш ва тегишли давлат идоралари вакиллари билан музокаралар ташкил этишга келишиб олинди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Саудия Ўзбекистон ОТМлари билан ҳамкорликни кенгайтиради
Ўзбекистонлик талабаларни Саудиянинг етакчи университетларида грант асосида таълим олиш имкониятини кўпайтириш масаласи муҳокама қилинди.
Тошкентда Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтмоқда
Бугун Тошкент шаҳрида «Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» Стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтмоқда.
Қозоғистон Президенти Тўқаев расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди
Урганч халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Президент Шавкат Мирзиёев шахсан кутиб олди.
Ўшдан Ўзбекистон шаҳарларига авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин
Ўзбекистон бош консули Зафарбек Аҳмедов "Манас" халқаро аэропортининг Ўш филиали директори Тимур Маданбеков билан учрашди.