currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларТошкентда Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтмоқда

Тошкентда Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон

calendar

15.04.2024

eye

1 104

Тошкентда Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтмоқда© Фото: hudud24.uz

Бугун Тошкент шаҳрида «Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» Стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтмоқда.

2022 йилнинг 7 сентябрь куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёз шаҳрида «Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши – Марказий Осиё» Стратегик мулоқотининг биринчи вазирлар учрашуви бўлиб ўтган эди.

Баҳрайн, Қатар, Кувайт, БАА, Ўмон, Саудия Арабистони, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари Кенгаш мамлакатлари ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги сиёсат, хавфсизлик, савдо ва инвестиция, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар ва спорт соҳаларидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ҳамда истиқболларини муҳокама қилдилар.

Бугунги кунда Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари бир-бирини ишончли ҳамкорлар деб билади. Форматнинг барча иштирокчилари икки минтақанинг сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги амалий ҳамкорлигини кенгайтиришдан манфаатдор.

Икки минтақа ўртасидаги тарихий алоқалар ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва фаоллаштиришнинг муҳим асоси саналади. Қадимдан Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари халқлари ўртасида яқин савдо алоқалари, умумий қадриятлар ва анъаналар мавжуд бўлган. Албатта, муқаддас Ислом дини халқларимизни бирлаштирувчи қудратли омил ҳисобланади.

Формат истиқболларини 2023 йил 19 июль куни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё мамлакатлари ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши етакчиларининг биринчи саммити якунлари тасдиқлайди. Олий даражадаги саммитда давлат етакчилари ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг узоқ муддатли йўналишларини белгилаб берувчи 2023-2027 йилларга мўлжалланган Қўшма ҳаракатлар режасини тасдиқладилар.

Президент Шавкат Мирзиёев ушбу саммитда сўзга чиқиб, улкан иқтисодий, табиий ва интеллектуал ресурсларга эга Кўрфаз давлатларининг глобал барқарорлик ва энергетика хавфсизлигини таъминлашдаги ўрнини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистон етакчиси ижобий тажрибадан келиб чиқиб, икки минтақа ўртасида сиёсат, технология ва инвестиция, «яшил» иқтисодиёт, савдо ва транспорт алоқаларини мустаҳкамлаш, экология ва иқлим ўзгариши, туризм, маданият ва таълим каби қатор муҳим йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтиришни таклиф қилди. Ўзбекистон Президентининг ташаббуслари барча иштирокчи мамлакатлар етакчилари томонидан якдил қўллаб-қувватланди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг Кўрфаз араб давлатлари билан алоқалари янги поғонага кўтарилди. Ўзаро манфаатли ҳамкорлик барча соҳаларда фаол ривожланмоқда. Олий ва юқори даражадаги ташрифлар алмашиляпти. Ушбу тузулмага аъзо мамлакатлар билан ўзаро товар айирбошлаш, амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар сони изчил ортиб бормоқда. Улар орасида «АCWA Power», «Мasdar», «Мubadala», «TACA», «Nebras Power» каби етакчи компаниялар билан ҳамкорликда умумий қуввати 15 гигаваттдан ортиқ қуёш ва шамол электр станцияларини ҳамда энергия сақлаш иншоотларини қуриш каби муҳим лойиҳалар амалга оширилаётганини алоҳида қайд этиш мумкин.

Бўлажак Тошкент учрашувидан томонларнинг бир-бирининг салоҳияти тўлиқ рўёбга чиқариш йўлидаги навбатдаги қадами бўлиши, жадал ривожланаётган икки минтақа давлатлари ўртасидаги ўзаро тушуниш, ишончли мулоқот ва тенг ҳуқуқли шериклик платформасини мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

Улашиш:

Бошқалар

5-декабр 2025, 05:11
405

Қандай ҳолатлар ишга киришни асоссиз рад этиш саналади?

Меҳнат кодекси 119-моддасида ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этиш асослари келтирилган.


13-декабр 2025, 07:44
357

Аттестациядан неча марта ўта олмаган педагог билан меҳнат шартномаси бекор қилинади?

Мазкур Низомнинг 4-бандига асосан, педагог кадрлар учун мажбурий аттестация ҳар беш йилда бир марта ўтказилади.


26-ноябр 2025, 04:33
325

МИБ ходими уйингиздаги ҳар бир буюмни хатлаши мумкинми?

Кўп ҳолларда қарздорликни ундириш жараёнида Мажбурий ижро бюроси ходимлари қарздорнинг уйига бориб, барча жиҳоз ва буюмларни хатлашга ҳаракат қилади.


8-декабр 2025, 05:42
316

Маъмурий суд ишларини юритишда ҳал қилув қарорини қабул қилишнинг ўзига хос жиҳатлари

Суд ҳал қилув қарорини қабул қилаётган маслаҳатхонада фақат ишни кўриб чиқаётган суд таркибига кирадиган судьялар бўлиши мумкин.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
9-май 2024, 06:56
1 062

Саудия Ўзбекистон ОТМлари билан ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистонлик талабаларни  Саудиянинг етакчи университетларида грант асосида таълим олиш имкониятини кўпайтириш масаласи муҳокама қилинди.

cover image
13-апрел 2024, 12:53
1 191

Ўзбекистонлик шифокор ва ҳамшираларни ишга жалб қилиш бўйича Буюк Британия компанияси билан келишув тузилди

Ўзбекистон элчихонасида Буюк Британияда хориждан юқори малакали шифокорлар ва ҳамшираларни иш билан таъминлашга ихтисослашган "Triple West Medical" рекрутинг компанияси директори Гурол Махмут билан учрашув ўтказилди.

cover image
5-апрел 2024, 09:26
1 004

Қозоғистон Президенти Тўқаев расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

Урганч халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Президент Шавкат Мирзиёев шахсан кутиб олди.

cover image
5-апрел 2024, 07:46
775

Ўшдан Ўзбекистон шаҳарларига авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин

Ўзбекистон бош консули Зафарбек Аҳмедов "Манас" халқаро аэропортининг Ўш филиали директори Тимур Маданбеков билан учрашди.