Ўзбекистон
24.05.2024
88
Ўзбекистон элчиси Нодиржон Тургунов Саудиянинг "Saudi Travel Market" компанияси вакили ва таниқли блогер Сиҳам Ол Масъуд билан учрашув ўтказди.
Унда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида туризм йўналишида ҳамкорлик алоқаларини жадаллаштириш, Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар сонини ошириш, икки давлатда мазкур йўналишда ўтказиладиган йирик тадбирларда соҳа вакилларининг иштирокини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Сиҳам Ол Масъуд Ўзбекистон дунёдаги асосий туризм масканларидан бири эканини эътироф этиш баробарида, Саудия туркомпаниялари ўзбек томони билан ҳамкорлик ўрнатишга тайёрлигини билдирди. У, шунингдек, блогерлик фаолияти билан шуғулланишини ҳам айтиб ўтди ва "Инстаграм" саҳифасида 100 минг, "Snapchat" ижтимоий тармоғида 22 минг ҳамда "Google map"да 4 миллионга яқин обуначиси борлигини маълум қилди.
"Уларда асосан саудиялик сайёҳлар ташриф буюраётган мамлакатнинг тарихи, маданияти, миллий таомлари, бозорлари ва меҳмонхоналар ҳақидаги муҳим маълумотлар эълон қилиб борилади", деди у.
Учрашув якунида "Saudi Travel Market" компанияси вакилининг Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш ва мамлакатимиз сайёҳлик салоҳиятига бағишланган тадбирларни биргаликда ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.
Улашиш:
Бошқалар
Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади
Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
Ишончнома тушунчаси, шакли ва уни расмийлаштириш тартиби
Ишончнома — бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай
Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.
Иситиш мавсумида қандай оилаларга компенсация тўлаб берилади?
Иситиш мавсумида (ноябрь — февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги компенсация турлари тақдим этилади.