Ҳуқуқ
19.10.2024
90
Айрим савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида сотувчилар “танга пул олмайман” деб туриб олишади. Савдо ходимларининг бундай дейишга ҳаққи борми?
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 16 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасини муомалага киритиш тўғрисида”ги 870-сонли Фармонига мувофиқ 1994 йилнинг 1 июлидан бошлаб миллий валюта "сўм" муомалага киритилган. Фармоннинг 4-банди иккинчи қисмига кўра, “сўмлар” ва “тийинлар” Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мулкчилик шаклларидан қатъи назар, ҳамма жисмоний ва юридик шахслар томонидан барча турдаги тўловларга, шунингдек банклар томонидан омонатларга ва ҳисобварақларига қўшиб қўйиш учун ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилиниши мажбурийдир, деб белгилаб қўйилган.
Бундан кўринадики, сотувчилар (хизмат кўрсатувчилар) истеъмолчилар томонидан тўловга тақдим қилинаётган миллий пулни ҳоҳ қоғоз пул (банкнота) кўринишида бўлсин, ҳоҳ танга кўринишида бўлсин, тўловга қабул қилиб олишлари шарт. Уларга тўловларни қоғоз пул ёки танга пул кўринишида қабул қилиб олиш бўйича танлаш ҳуқуқи берилмаган.
Улашиш:
Бошқалар
Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб
Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.
Ажрашгандан кейин ҳам собиқ эр (хотин) таъминот олиши мумкин
Қонунчиликка кўра, никоҳдан ажралгунга қадар ёки никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб 1 йил давомида меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган ёрдамга муҳтож собиқ хотин (эр) суд тартибида алимент талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.
Туризм қўмитасига қўшимча вазифалар юклатилди
Қарорга кўра, Халқаро қўшма комиссиядан (Joint Commission International) аккредитациядан ўтган дастлабки 30 та хусусий тиббиёт муассасасининг аккредитациядан ўтиш харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.
Меҳнат шартномаси бўйича нималарни билиш керак? Муҳим қоидалар
Мазмунан меҳнатга оид муносабатларни тартибга соладиган фуқаролик шартномаларини тузиш тақиқланади. Яъни фуқаролик шартномасида меҳнат муносабатларига оид шартлар кўзда тутилмаслиги лозим.