currencies image

11 823,69 UZS

45,17

usd

currencies image

13 797,06 UZS

63,31

eur

currencies image

139,74 UZS

0,78

ru



АсосийЯнгиликларСемизлик болаларда қандай хавфли касалликларни келтириб чиқаради?

Семизлик болаларда қандай хавфли касалликларни келтириб чиқаради?

Life Style

calendar

15.09.2024

eye

703

Семизлик болаларда қандай хавфли касалликларни келтириб чиқаради?

 ЖССТ маълумотига кўра, ташкилотнинг Европа минтақавий бюросига аъзо давлатларда яшовчи мактаб ёшидаги ҳар уч ўғил-қиздан бири ортиқча вазн ёки семизликдан азият чекмоқда. Бу ҳолат қизларга нисбатан ўғил болалар орасида юқори.
 
Хўш, бу қайси омиллар билан боғлиқ? Қандай хавфли асоратлари бор? Муаммонинг олдини олиш учун нималар қилиш лозим? 

 Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири, тиббиёт фанлари номзоди Нозимахон Назарова шу ҳақда маълумот берди. 

 — Бу муаммонинг асосий сабаби нотўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик етишмаслиги, носоғлом турмуш тарзи ва генетик омиллар билан боғлиқ, — дейди мутахассис.

 — Масалан, ҳозир болалар ўртасида трансёғларга тўйинган “фаст-фуд”лар, ширинликлар, юқори калорияли озиқ-овқатлар, газли ва рангли ичимликлар истеъмол қилиш оммалашган. Қолаверса, бўш вақтини телевизор, компьютер қаршисида ёки ҳар хил гаджетларда ўтказадиган ўғил-қизлар сафи кенгаймоқда. 

 Буларнинг бари вазн ортиши ва семизликка олиб келяпти. Шу туфайли ҳам янги асрда қатор хавфли хасталикларнинг тобора яшариши кузатилмоқда. 

Масалан, семизлик — қандли диабетнинг 2-турини ривожлантирувчи хавф. Агар бу касаллик болаларда 18 ёшга тўлгунга қадар пайдо бўлса, уларнинг умр кўриш давомийлиги қисқариши эҳтимоли ортади.

теросклероз, артериал гипертензия каби юрак-қон томир хасталикларининг эрта ёшда пайдо бўлишида ҳам вазн ортишининг таъсири катта.

Семириб кетиш ўғил болаларда балоғатга етишнинг кечикишига, қизларда эса аксинча, тезлашишига сабаб бўлади. Бу келажакда бепуштликни келтириб чиқариши мумкин. 

Вазн ортиши дастлаб сурункали ёғли жигар дистрофияси, кейинги босқичда эса жигар циррози касаллигини пайдо қилиши ҳам тиббиётда ўз тасдиғини топган.
 
Фаол ўсиш даврида болаларнинг суяк тўқималари ҳали тўлиқ шаклланмаган бўлади. Ортиқча вазн уларда бўғим ва умуртқа поғонаси хасталикларини юзага келтириши мумкин.

Ўз навбатида, семизлик апноэ синдроми (уйқу пайтида нафас олишнинг тўхташи), бронхиал астма ва турли аллергик хасталикларга сабаб бўлиши ҳам аниқланган.

Бу муаммога қарши қандай курашиш керак? Аввало, болаларнинг овқатланиш рациони ва режимини тартибга солиш лозим. Қолаверса, уларнинг кунига камида 1 соат жисмоний машғулотлар билан шуғулланиши учун имконият яратиш зарур.

 Ўз навбатида, ўғил-қизларнинг кундалик уйқу режимига амал қилишини таъминлаш муҳим. Чунки меъёрий уйқу иштаҳани бошқаришга ёрдам беради. Қолаверса, фарзандларнинг компьютер, смартфон ва телевизор олдида ўтказадиган вақтини чеклаш улар саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади. 

Улашиш:

Бошқалар

31-июл 2026, 07:11
933

Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.


28-июл 2026, 10:13
866

Қандай ҳолатлар оқова сув тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш деб ҳисобланади?

Оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари аҳоли саломатлигини сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда санитария-гигиена талабларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.


6-август 2026, 05:19
809

Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?

Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.


3-август 2026, 04:35
736

Сохта тўловга қобилиятсизлик учун қандай жавобгарлик бор?

Агар етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган бўлса, шахсга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмайди.