currencies image

12 895,55 UZS

15,20

usd

currencies image

14 338,56 UZS

196,91

eur

currencies image

159,38 UZS

2,70

ru



АсосийЯнгиликларШахсга доир маълумотларга автоматлаштирилган тарзда ишлов бериш тартиби қандай?

Шахсга доир маълумотларга автоматлаштирилган тарзда ишлов бериш тартиби қандай?

Ҳуқуқ

calendar

12.05.2025

eye

59

Шахсга доир маълумотларга автоматлаштирилган тарзда ишлов бериш тартиби қандай?

Ўзбекистон Республикаси «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддасига асосан, субъект ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган, юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган ўз шахсга доир маълумотларига фақат автоматлаштирилган тарзда ишлов бериш асосида қарор қабул қилишга дучор этилмаслик ҳуқуқига эга, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Қуйидаги ҳолларда субъектнинг шахсга доир маълумотларига фақат автоматлаштирилган тарзда ишлов бериш асосида қарор қабул қилиниши мумкин:

— субъектнинг ёзма шаклдаги, шу жумладан электрон ҳужжат тарзидаги розилиги мавжуд бўлганда;

— агар қарор мулкдор ва субъект ўртасидаги шартномани ижро этиш ёки илгари тузилган шартнома шартларини бажариш учун қабул қилинаётган бўлса;

— қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда.

Мулкдор ва (ёки) оператор субъектга унинг шахсга доир маълумотларига фақат автоматлаштирилган тарзда ишлов бериш асосида қарор қабул қилиш тартибини ва бундай қарорнинг эҳтимолдаги юридик оқибатларини тушунтириши, бундай қарорга эътироз билдириш имкониятини бериши, шунингдек субъект томонидан ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тартибини тушунтириши шарт.

Мулкдор ва (ёки) оператор ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган эътирозни кўриб чиқиши ҳамда бундай эътирозни кўриб чиқиш натижалари ҳақида субъектни ўн кун ичида ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.

Улашиш:

Бошқалар

25-апрел 2025, 04:03
1 486

Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?

Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.


16-апрел 2025, 07:21
1 327

Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади

Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.


22-апрел 2025, 06:33
1 250

Опцион шартномаси нима учун керак?

Опцион шартномаси рисксиз қарорлар қабул қилиш имконини беради ва келажакдаги молиявий фойдани кўзлайди.


29-апрел 2025, 12:44
1 072

Уй-жой сотиб олишда “эскроу” тизими: муҳим 5 саволга жавоб

“Эскроу” тизими кўчмас мулк олди-сотдисида ишончли восита ҳисобланади. Уй сотиб олмоқчи бўлганлар қурувчи ҳисоб рақамига эмас банкка тўлов қилади, уй-жой қурувчининг маблағи ва кредити ҳисобига қурилади.