Life Style
15.05.2025
95
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига биноан, фуқароларни суд қарорисиз ушлаб туриш 48 соатдан ошмаслиги лозим.
Ички ишлар органлари қуйидаги шахсларни 48 соатгача ушлаб туриши мумкин:
▪️ жиноят қилганликда гумон қилинаётган шахсларни;
▪️ қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахсларни;
▪️ қидирувдаги шахсларни;
▪️ўзига нисбатан ушлаб бериш тўғрисида сўров келиб тушган шахсларни;
▪️маъмурий қамоқни ўташдан, маъмурий чиқариб юборилишдан (депортдан) бўйин товлаётган шахсларни;
▪️ жиноий жазони ўташдан, ўзига суд томонидан тайинланган тиббий ва бошқа мажбурлов чораларини бажаришдан бўйин товлаётган шахсларни;
▪️ аниқ яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни (кейинчалик улар яшаш жойига эга бўлмаганларни реабилитация қилиш марказларига суд ажримига асосан жойлаштирилади);
▪️фавқулодда ҳолат ёки фавқулодда вазият режимини бузган шахсларни;
▪️ армияга боришдан бўйин товлаётган шахсларни;
▪️қўриқланадиган обектларга ноқонуний кирган ёки киришга уринган шахсларни;
▪️ўзини ўзи ўлдиришга уринган ёхуд руҳий ҳолатининг яққол ифодаланган бузилиши белгиларига эга бўлган ҳамда ҳаракатлари билан ўзи ва атрофдагилар учун хавф туғдираётган шахсларни.
Ушбу шахсларни 48 соатдан ортиқ ушлаб туриш учун суд қарори билангина амалга оширилади.
Ушлаб туриш муддати шахс амалда ушланган пайтдан, яъни эркин ҳаракатланишга бўлган ҳуқуқларнинг ҳақиқий чекланган пайтидан бошлаб ҳисобланади.
Улашиш:
Бошқалар
Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?
Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.
Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади
Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.
Опцион шартномаси нима учун керак?
Опцион шартномаси рисксиз қарорлар қабул қилиш имконини беради ва келажакдаги молиявий фойдани кўзлайди.
Уй-жой сотиб олишда “эскроу” тизими: муҳим 5 саволга жавоб
“Эскроу” тизими кўчмас мулк олди-сотдисида ишончли восита ҳисобланади. Уй сотиб олмоқчи бўлганлар қурувчи ҳисоб рақамига эмас банкка тўлов қилади, уй-жой қурувчининг маблағи ва кредити ҳисобига қурилади.