currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларШавкат Мирзиёев академик Назар Тўраев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев академик Назар Тўраев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон

calendar

03.10.2023

eye

1 049

Шавкат Мирзиёев академик Назар Тўраев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Физикавий электроника соҳасидаги йирик олим, физика-математика фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Назар Юлдашевич Тўраев 2023 йил 3 октябрь куни 85 ёшида вафот этди. Назар Тўраев 1938 йил 19 майда Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳрида туғилган. 1961 йили Самарқанд давлат университетини тамомлаб, меҳнат фаолиятини Фанлар академиясининг Ядро физикаси институтида кичик илмий ходим лавозимида бошлаган. Заҳматкаш олим ўзининг 60 йиллик меҳнат фаолияти давомида Ядро физикаси институти аспиранти, Электроника институти илмий котиби, Тошкент политехника институти кафедра мудири, Термиз давлат университети ректори, Фанлар академиясининг “ФАНУМ” илмий-ўқув маркази директори каби масъул лавозимларда самарали фаолият кўрсатиб, илм-фан соҳасини тараққий эттириш, етук кадрлар тайёрлашга муносиб ҳисса қўшган. У 1968 йилда номзодлик, 1981 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 2000 йилда Ўзбекистон Фанлар академиясининг аъзоси этиб сайланган. “Назар Тўраев Ўзбекистон ва халқаро илмий жамоатчилик ўртасида физикавий электроника йўналишида мактаб яратган олим сифатида катта ҳурмат ва эътиборга сазовор бўлган”, – дейилади. Фидойи олимнинг физикавий электрониканинг назарий ва амалий масалаларига бағишланган кўплаб мақолалари, монография ва ўқув-методик қўлланмалари чоп этилган. Устоз сифатида кўплаб ёшларга илм-фан асосларидан сабоқ берган. Унинг раҳбарлигида 10 нафардан ортиқ фан доктори ва 20 нафарга яқин фан номзодлари тайёрлаган. Назар Тўраев илм-фанни ривожлантириш борасидаги хизматлари  учун “Ўзбекистон Республикаси фан арбоби” фахрий унвони, “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган эди. “Атоқли олим, меҳрибон устоз, камтарин инсон Назар Тўраевнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади”, – дейилади хабарда.

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 10:45
1 410

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


26-март 2026, 03:37
1 219

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


18-март 2026, 09:11
929

Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари

Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.


27-март 2026, 07:04
896

Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?

Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.

Мавзуга доир янгиликлар: