currencies image

12 757,94 UZS

17,95

usd

currencies image

14 125,59 UZS

130,46

eur

currencies image

135,06 UZS

1,77

ru



АсосийЯнгиликларШавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни туғилган куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни туғилган куни билан табриклади

Ўзбекистон

calendar

05.10.2023

eye

288

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни туғилган куни билан табриклади

Бугун, 5 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Давлат раҳбари Тожикистон етакчисини таваллуд куни билан қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар, биродар тожик халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади. Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларида бугунги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик даражасига эришилишида Эмомали Раҳмоннинг ҳиссаси алоҳида қайд этилди. Мулоқот ва алмашинувлар ривожланиб бораётгани мамнуният билан таъкидланди. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ортмоқда. Савдо, инвестициялар, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор соҳаларда кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди. Душанбе шаҳрида 14-15 сентябрь кунлари ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашуви ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси юбилей саммитининг самарали якунлари юксак баҳоланди.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 078

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 093

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 087

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 535

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.

Мавзуга доир янгиликлар: