Ўзбекистон
02.03.2023
1 219

Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга ташрифи доирасида Қўшилмаслик ҳаракати саммитида иштирок этди ва ўзбек тилида нутқ сўзлади. Президент ўз нутқида Қўшилмаслик ҳаракатининг махсус мониторинг ва илмий тадқиқот тармоғини ташкил қилишни таклиф қилди. "Таҳлиллар кўрсатмоқдаки, сўнгги йилларда инсоният пандемияга қарши курашиш билан бир қаторда, иқлим ўзгариши, табиий офатлар ва техноген фожиаларнинг аянчли оқибатларини ҳам ўз бошидан ўтказмоқда. Бу муаммоларнинг кўлами тобора кенгайиб, улар нафақат айрим давлатлар, балки бутун бир минтақаларнинг хавфсизлиги ва барқарор тараққиёти учун жиддий хавф солмоқда. Албатта, бундай қийин ва мураккаб синовларни фақатгина биргаликда, бир-биримизни яқиндан қўллаб-қувватлаган ҳолда енга оламиз. Шу маънода, Ўзбекистон 2030 йилга қадар мўлжалланган Сендай ҳадли дастурининг асосий мақсадларига эришиш бўйича Глобал платформа фаолиятини янада кучайтириш тарафдоридир. Бу каби фавқулодда ҳолатлар сабабларини чуқур ўрганиш ҳамда офат оқибатларини самарали бартараф этиш мақсадида Қўшилмаслик ҳаракатининг махсус мониторинг ва илмий тадқиқот тармоғини ташкил қилишни таклиф этаман. Бу институтни Ўзбекистонда жойлаштиришга тайёрмиз", деди Шавкат Мирзиёев.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Солиқ мажбуриятини қандай тартибда ва қайси муддатларда бажариш керак?
Солиқ кодексининг 86-моддаси солиқ мажбуриятини бажариш тартиби ва муддатларини белгилайди.
Президент қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида қатнашди
31 август – Қатағон қурбонларини ёд этиш куни. Шу муносабат билан Шаҳидлар хотираси хиёбонига давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, зиёлилар йиғилди.
Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан телефонда гаплашди
Ўзбекистон Президенти собиқ касбдошига туғилган кун табригини йўллаган.
Президент мактаб битирувчиларини табриклади
Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан учрашди
Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.