Ўзбекистон
09.02.2023
1 601

Амалдаги меҳнат кодекснинг 237-моддаси 1-қисмига кўра “ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинишига йўл қўйилмайди, корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно, бундай ҳолларда меҳнат шартномаси уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилинади”, деб кўрсатиб ўтилган. Демак, иш берувчи томонидан корхонадаги штатлар ва ходимлар сони қисқарганлигини сабаб қилиб, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчи ташаббусига кўра бекор қилиниши юқоридаги қонун нормаларига батамом зид келади ва ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга йўл қўйилмайди. Ҳ.Тўхтаев, Когон туман Адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Қамоқхонада никоҳдан ўтиш мумкинми?
Қамоқхоналарда ҳам никоҳни расмийлаштириш мумкин. Бунинг ўз тартиби бор. Қамоқхона жойлашган ҳудуддаги ФҲДЁ органи маҳкумлар билан тузиладиган никоҳни қайд этади.
Уй ҳадя қилинганда уйда рўйхатда турадиганларнинг розилиги олинадими?
Ҳадя шартномасини расмийлаштирилганда, уйда рўйхатда турувчиларнинг розилиги талаб этилмайди. Шунингдек, агар уй ота-онанинг никоҳ давомида орттирилган мулкидан иборат бўлса, унда она (ота)нинг ҳам рухсати талаб этилади.
“Қўшним томорқасини суғорганида деворимизга ўтиб кетяпти: унга жавобгарлик борми?”
Мулкдорнинг ўз ҳуқуқларини амалга ошириши бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт.
Қандай ҳолларда ходимнинг розилигисиз ойлигидан ушлаб қолиниши мумкин?
Қонунчиликка кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.