currencies image

12 160,99 UZS

72,68

usd

currencies image

14 178,50 UZS

55,38

eur

currencies image

153,92 UZS

0,92

ru



АсосийЯнгиликларСифат бўйича эксперт-аудиторларни аттестациядан ўтказиш тартибини биласизми?

Сифат бўйича эксперт-аудиторларни аттестациядан ўтказиш тартибини биласизми?

Life Style

calendar

16.10.2025

eye

65

Сифат бўйича эксперт-аудиторларни аттестациядан ўтказиш тартибини биласизми?

Сифат бўйича эксперт-аудитор — мазкур Низомда белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилган, мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги ишларни олиб бориш учун тегишли малакага эга бўлган мутахассис ҳисобланади.

Сифат бўйича эксперт-аудиторларни аттестацияси уларнинг профессионал малакаси ва касбига муносиблиги даражасини холисона баҳолаш, зиммасига юкланган вазифалар, функцияларни бажариш юзасидан масъулиятини, сифатни баҳолаш фаолиятининг самарадорлигини ошириш ҳамда сифат бўйича эксперт-аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш мақсадида амалга оширилади.

Олий маълумотли, мувофиқлик сертификати ва сифатни баҳолаш соҳасида уч йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлган, сифатни баҳолаш соҳасида малака оширган, шунингдек сертификатлаштиришдан ўтган соҳаси бўйича жами 4 марта аккредитация ва даврий баҳолашларда иштирок этган мутахассислар сифат бўйича эксперт-аудиторликка аттестациядан ўтказилади.

Номзод аттестациядан ўтиш учун аттестациядан ўтиш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

аккредитация ва даврий баҳолашларда иштирок этганлигини тасдиқловчи буйруқ нусхалари;

иш жойидан тавсифнома;

ходимни сертификатлаштирилганлиги тўғрисидаги мувофиқлик сертификати нусхаси.

Номзодларни аттестациядан ўтказиш

Аттестациянинг ўтказилиш жойи ва вақти тўғрисида номзод аттестация ўтказиладиган санадан камида ўн кун олдин хабардор қилинади.

Аттестациядан ўтиш учун ҳужжатлар тақдим этган ҳамда аттестацияга узрсиз сабабга кўра келмаган номзодлар аттестация комиссиясининг навбатдаги мажлисида аттестациядан ўтказилади, бу ҳақда номзод хабардор қилинади.

Аттестацияга узрсиз сабаб билан такроран келмаган номзод аттестациядан ўтмаган деб ҳисобланади ва унга гувоҳнома бериш рад этилади.

Аттестация суҳбат шаклида ўтказилади.

Номзод билан унинг касб фаолиятига боғлиқ бўлган қонунчилик соҳаси, шу жумладан мувофиқликни баҳолаш соҳасида иш юритиш асослари бўйича суҳбат ўтказилади.

Суҳбат жараёнида берилган саволлар ва номзоднинг жавоблари (ип ўтказиб белгиланган тартибда тикилган ва муҳр билан тасдиқланган) махсус журналда қайд этилади.

Аттестация комиссияси номзоднинг билимлари ва иш тажрибасини ҳисобга олиб:

номзодни аттестациядан ўтган деб эътироф этиш ва унга аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани бериш ҳақида;

номзодни аттестациядан ўтмаган деб эътироф этиш ва унга аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

Аттестация комиссиясининг қарорлари аттестация комиссиясининг мажлисда ҳозир бўлган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда раиснинг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади. Овоз бериш номзоднинг иштирокисиз ўтказилади.

Аттестация натижалари овоз бериш жараёни тамом бўлгандан кейин дарҳол эълон қилинади.

Гувоҳномани бериш, уни қайта расмийлаштириш ва дубликатини бериш

Гувоҳноманинг амал қилиш муддати — уч йил.

Гувоҳнома бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳимояланганлик даражасига, ҳисобга олиш сериясига ва тартиб рақамига эга бўлади.

Улашиш:

Бошқалар

3-октябр 2025, 07:18
841

Қандай тоифа шахсларга санатория учун бепул йўлланма берилади?

Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган оила аъзоларига бир марталик бепул йўлланма берилади.


29-сентябр 2025, 07:30
712

Қимматли қоғозлар бозори: қарорларнинг бажарилиши ва уларга нисбатан шикоят қилиш тартиби

Қимматли қоғозлар бозори – бу акциялар, облигациялар каби қимматли ҳужжатлар чиқариладиган ва муомалада бўладиган жой.


20-сентябр 2025, 08:01
592

Касаначининг меҳнатига ҳақ тўлаш

Касаначининг меҳнатига ҳар бир тугалланган иш топшириғи, ишлар ҳажми топширилаётганда ёки меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган мунтазам вақт оралиғида ҳақ тўланиши керак.


30-сентябр 2025, 10:14
564

1 октябрдан нималар ўзгаради?

Скутер ва мопед ҳайдаш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси мажбурий бўлади.