currencies image

12 305,80 UZS

51,29

usd

currencies image

14 389,17 UZS

58,65

eur

currencies image

152,56 UZS

0,93

ru



АсосийЯнгиликларСифатсиз маҳсулот ёки хизматлардан норози бўлсангиз, қандай қилиб ўз ҳуқуқингизни ҳимоя қиласиз?

Сифатсиз маҳсулот ёки хизматлардан норози бўлсангиз, қандай қилиб ўз ҳуқуқингизни ҳимоя қиласиз?

Ҳуқуқ

calendar

25.08.2025

eye

36

Сифатсиз маҳсулот ёки хизматлардан норози бўлсангиз, қандай қилиб ўз ҳуқуқингизни ҳимоя қиласиз?

Биз фуқаролар ҳар куни озиқ-овқат маҳсулотлари, уй-рўзғор буюмлари, мебель, маиший техника, харид қиламиз. Бироқ сотиб олаётган маҳсулотларимиз ҳар доим ҳам биз кутгандек бўлавермайди. Кўпинча фуқаролар дўконлардан харид қилган товарлар, кўрсатилган хизматлардан норози бўлса ҳам қандай йўл тутишни билишмайди, ҳеч нарса демасдан индамай қўя қолади. Мазкур мақола орқали фуқароларга истеъмолчи сифатида ўз ҳуқуқларини қандай ҳимоя қилишлари мумкинлигини тушунтирамиз ва сиз «энди нима қиламан» демасдан ўз ҳуқуқларингизни қонуний йўл билан ҳимоя қилишингиз мумкин бўлади.

            Қонунчилик нима дейди?

Истеъмолчилар ҳуқуқи - фуқаролик ҳуқуқларининг ажралмас қисми ҳисобланади. Фуқароларнинг истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш биринчи навбатда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Фуқаролик кодекси ва махсус қонун - «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан кафолатланган.

«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ истеъмолчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

— товарлар, ишлар, кўрсатилган хизматлар ҳақида, ишлаб чиқарувчи, хизмат кўрсатувчи ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумотларни олиш;

— товарлар, ишлар, кўрсатиладиган хизматларни эркин танлаш, уларни сифатли, хавфсиз бўлишини талаб қилиш;

— хавфли, нуқсонли бўлган товарлар, ишлар хизматлар, шунингдек, ишлаб чиқарувчи, хизмат кўрсатувчининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари туфайли етказилган моддий ва маънавий зарарни қопланишини талаб қилиш;

— бузилган ҳуқуқлари ёки қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб судга, бошқа ваколатли давлат органларига мурожаат этиш.

Истеъмолчи сифатида ҳақ-ҳуқуқларингиз бузилганда кимга мурожаат қилиш керак?

«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этишни назорат қилиш давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари зиммасига юклатилган бўлиб, уларга ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарларга нисбатан жавобгарлик чораларини қўллаш ҳуқуқи берилган.

Мисол учун, истеъмолчи сифатида ҳуқуқингиз бузилди. Биринчи навбатда сотувчига ёки хизмат кўрсатувчига мурожаат қиласиз. Харидингиз билан боғлиқ смс хабарномалар, тўлов чеклари, квитанцияларни сақлаб қўйинг. Бу босқичда шахсий тил топишиш йўли билан муаммо ҳал бўлиши мумкин. Бундан ташқари ҳозирги кунда онлайн савдо орқали бирор нарса сотиб олган бўлсангиз-у, товарни қўлингизга олганингизда «бошқача нарса келган» ҳолатларда товарни алмаштириш, тўланган пулни қайтариб олиш ёки ишни, хизмат кўрсатишни қайта бажаришни талаб қилиб ёзма мурожаат қилишингиз мумкин. Ҳар икки ҳолатда ҳам бузилган ҳуқуқларингиз тикланмаса, сиз судга, бошқа ваколатли давлат органларига мурожаат этишингиз мумкин бўлади. Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги; Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги; Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси; истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини ўз ваколатлари доирасида назорат қилувчи бошқа давлат бошқаруви органлари истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун махсус ваколат берилган давлат органлари ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида келиб чиқаётган муаммоларни жойида ҳал қилиш мақсадида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси фаолият юритиб келмоқда.

Бугунги замонавий бозор иқтисодиёти шароитида  у ёки бу товарлар сифат стандартларига жавоб бермайдиган, турли сабабларга кўра фойдаланиб бўлмайдиган, бажарилаётган ишлар, кўрсатилаётган хизматлар талабга жавоб бермайдиган ҳолатлар ҳам учрамоқда. Ҳудди шундай вазиятларда сотиб олинган буюмни алмаштириш ёки қайтариб бериш мумкинлигини афсуски ҳамма фуқароларимиз ҳам билишмайди. Шунинг учун ҳам истеъмолчи сифатидаги талаб қила олишимиз мумкин бўлган ҳолатларни, қоидаларни билишимиз бугунги кун талаби десак хато бўлмайди.

Улашиш:

Бошқалар

30-июл 2025, 12:27
1 491

“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб

Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.


8-август 2025, 06:28
1 174

Сув кодекси қандай жиҳатларни ўз ичига олган. Муҳим 6 жиҳат

Кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.


5-август 2025, 05:52
1 166

Кимга неччи соат – умумтаълим муассасаларида дарс соатлари қандай тақсимланади?

Қонунчиликка кўра, умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.


28-июл 2025, 07:45
737

Харид чеки – оддий қоғоз парчаси эмас

Қонунчилигимизда харид чеки сотувчи ва харидор ўртасидаги ҳисоб-китоб муносабатларининг расмий белгиси сифатида мажбурий ҳисобланади.