Life Style
07.08.2025
2 043

Қонунчиликка кўра, умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига синф раҳбарлиги учун қўшимча ҳақ тўловлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан фоиз ҳисобида синфдаги ўқувчилар сонига кўра қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:
▪️15 нафар ўқувчигача — 26,4 фоиз;
▪️16 нафардан 20 нафар ўқувчигача — 31,6 фоиз;
▪️21 нафардан 25 нафар ўқувчигача — 36,9 фоиз;
▪️26 нафардан 30 нафар ўқувчигача — 42,1 фоиз;
▪️31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда — 52,8 фоиз.
Шунингдек, “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан, умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш йўли билан уларни моддий рағбатлантириш белгиланган.
Педагог ходимларнинг фаолияти баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади. Хусусан, тўплаган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:
▪️ 65 — 70 балл тўпласа — 10 фоиз;
▪️ 71 — 75-балл тўпласа — 15 фоиз;
▪️ 76 — 80 балл тўпласа — 20 фоиз;
▪️ 81 — 85 балл тўпласа — 25 фоиз;
▪️ 86 — 90 балл тўпласа — 30 фоиз;
▪️ 91 — 95 балл тўпласа — 35 фоиз;
▪️ 96 — 100 балл тўпласа — 40 фоиз.
Умумтаълим муассасаларидаги ўқитувчиларга синф раҳбарлиги юклатилганлиги учун баҳолаш мезонлари бўйича 5 балл берилади, яъни синф раҳбарлари ўқувчилар сонига кўра белгиланган қўшимча ҳақ тўловларидан ташқари, базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устамани олиш учун қўшимча балларга эга бўладилар.
Улашиш:
Бошқалар
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Бегона юкни олиб ўтиш — «оддий илтимос» эмас: гиёҳвандлик воситалари айланмасига тасодифан аралашиб қолманг
Ҳушёрлик — қўрқув эмас, балки ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини англашдир.
Уй ҳайвонларини идентификация қилиш: муҳим 10 маълумот
Ҳайвонларни идентификация қилиш тизими — шунчаки бирка тақиш ёки рақам бериш эмас.
Муддатли тўловга оид талаблар: нималар ўзгарди?
Муддатли тўлов хизмати шартномаси бўйича истеъмолчининг мажбуриятининг энг кўп муддати 12 ой этиб белгиланди.