Ўзбекистон
27.05.2023
1 564

Сингапур президенти Ҳалима Яқуб Ўзбекистонга давлат ташрифини якунлаб, 25 май куни Uzbekistan Airways миллий авиакомпаниясининг HY511 Тошкент-Сеул рейси билан Boeing 787 Dreamliner самолётида мамлакатдан жўнаб кетди. Ҳалима Яқуб ва унинг турмуш ўртоғи Моҳаммед Абдуллаҳ Алҳабши 23 май куни Uzbekistan Airways самолётида Остонадан Тошкентга учиб келганди. Ташрифнинг асосий тадбирлари, жумладан, президент Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ва икки мамлакат бизнес-форуми 24 май куни Тошкентда бўлиб ўтди. 25 май куни Ҳалима Яқуб «Афросиёб» тезюрар поездида Самарқандга борди ва у ердан кечки пайт пойтахтга қайтди. Сингапур президенти ташриф якунларини сарҳисоб қилар экан, сафар самарали ўтганини таъкидлаб, Ўзбекистон Сингапур тажрибасини ўрганишга хайрихоҳ бўлгани, шунингдек, Сингапур компанияларининг Ўзбекистонга бўлган қизиқишини таъкидлаб ўтди.
Улашиш:
Бошқалар
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Ойлик иш ҳақи нима учун икки қисмга бўлинади?
Агар иш берувчи иш ҳақини ўз вақтида тўламаса, у ҳолда у ходим олдида моддий жавобгарликка тортилади.
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.