currencies image

12 895,55 UZS

15,20

usd

currencies image

14 338,56 UZS

196,91

eur

currencies image

159,38 UZS

2,70

ru



АсосийЯнгиликларСинов муддати кимларга қўлланмайди?

Синов муддати кимларга қўлланмайди?

Ҳуқуқ

calendar

13.05.2025

eye

70

Синов муддати кимларга қўлланмайди?

Ишга қабул қилишда иш берувчи одатда ходим билан тузиладиган меҳнат шартномасига синов муддати белгилайди. Бу муддат иш берувчига ходимнинг касбий салоҳияти ва ишга мослигини баҳолаш имконини беради. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 129-моддасига асосан, айрим тоифадаги шахслар синов муддатисиз ишга қабул қилиниши шарт. Бу уларнинг ижтимоий ҳолатидан келиб чиқиб белгиланган ҳуқуқий кафолатдир.

Ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун имтиёз

Аввало, қонун ҳомиладор аёллар ва болали ота-оналарни муҳофаза қилади. Агар ходим:

▪️ ҳомиладор бўлса;

▪️ 3 ёшга тўлмаган боласи бўлган аёл бўлса;

▪️ 3 ёшга тўлмаган болани ёлғиз тарбиялаётган ота (ёки васий) бўлса —

у ҳолда ишга қабул қилинганда унга нисбатан синов муддати белгиланмайди. Бу уларнинг оилавий ва ижтимоий масъулиятини ҳисобга олган ҳолда бериладиган ҳуқуқий имтиёздир.

Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари

Ишга жойлашиш мақсадида давлат томонидан захирага қўйилган иш ўринларига йўлланма орқали юборилган ижтимоий эҳтиёжманд шахслар ҳам синов муддатисиз ишга қабул қилинади. Бу тоифадаги фуқароларга иш топишда қўшимча енгилликлар яратиш мақсад қилинган.

Янги битирувчиларга имконият

Меҳнат кодекси таълим муассасаларини яқинда битирган ёш мутахассисларга ҳам имтиёз беради. Жумладан:

▪️ Давлат гранти асосида ўқиган ва олий таълим муассасасини тамомлаган битирувчи, агар у диплом олганидан 3 ой ичида йўлланма билан мутахассислиги бўйича ишга кираётган бўлса;

▪️Олий, ўрта махсус, касбий ёки умумий ўрта таълим муассасаларининг битирувчилари, агар диплом олганидан 1 йил ўтмасдан аввалги мутахассислиги бўйича мустақил равишда биринчи марта ишга кираётган бўлса —

бундай битирувчиларга синов муддати белгиланмайди. Бу, ўз навбатида, уларнинг меҳнат бозорига тез ва тўсиқсиз киришини таъминлашга қаратилган.

Вақтинчалик ва ёш ходимлар

Қонунга кўра, агар ходим билан 6 ойгача бўлган муддатга меҳнат шартномаси тузилаётган бўлса, унга нисбатан синов белгиланмайди. Шунингдек, 18 ёшга тўлмаган ёшлар ҳам ишга қабул қилинганда синовдан ўтказилмайди. Бу ёшлар меҳнат муносабатларида алоҳида ҳимоя қилинадиган гуруҳ саналади.

Қайта ишга қабул қилинган ва ўқувчи бўлиб ишлаганлар

Агар ходим аввало иш берувчи билан меҳнат шартномасини тугатган бўлса ва кейинчалик ўша иш жойига қайта ишга қабул қилинса, синов муддати қўлланилмайди. Шунингдек, ишлаб чиқаришда ўқиш шартномаси асосида ўша иш берувчида малака оширган ва кейин ишга қабул қилинаётган ўқувчилар ҳам синовдан озод этилади.

Улашиш:

Бошқалар

25-апрел 2025, 04:03
1 528

Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?

Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.


16-апрел 2025, 07:21
1 341

Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади

Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.


22-апрел 2025, 06:33
1 287

Опцион шартномаси нима учун керак?

Опцион шартномаси рисксиз қарорлар қабул қилиш имконини беради ва келажакдаги молиявий фойдани кўзлайди.


29-апрел 2025, 12:44
1 118

Уй-жой сотиб олишда “эскроу” тизими: муҳим 5 саволга жавоб

“Эскроу” тизими кўчмас мулк олди-сотдисида ишончли восита ҳисобланади. Уй сотиб олмоқчи бўлганлар қурувчи ҳисоб рақамига эмас банкка тўлов қилади, уй-жой қурувчининг маблағи ва кредити ҳисобига қурилади.