Ўзбекистон
13.08.2025
323

“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятида назорат харидини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низом “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, лицензияга эга бўлмаган шахслар томонидан ноқонуний хизматлар кўрсатилишини барвақт аниқлаш ва олдини олиш мақсадида назорат харидини амалга ошириш тартибини белгилайди.
“Сирли мижоз” тадбири нима мақсадда ташкил қилинади?
“Сирли мижоз” тадбири “Умра” хизматларини ноқонуний амалга ошираётган жисмоний ёки юридик шахслар фаолиятини барвақт аниқлаш мақсадида Дин ишлари бўйича қўмита ташаббуси билан ташкил этилади ва ўтказилади.
“Сирли мижоз” тадбири қайси манбалардан олинган маълумотлар асосида ташкил этилади?
Тадбир қуйидаги манбалардан олинган маълумотлар асосида ташкил этилади:
— жисмоний ва юридик шахслар томонидан “Умра” хизматини кўрсатиш фаолияти юзасидан Қўмитага келиб тушган мурожаатлар;
— давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган маълумот, таҳлил ва хулосалар;
— оммавий ахборот воситалари, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлар ва бошқа очиқ манбаларда тарқалган маълумотлар;
— “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизимида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи ўрта ва юқори даражада баҳоланган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотлар.
“Сирли мижоз” тадбирини ўтказиш Қўмита раиси томонидан қабул қилинадиган тегишли буйруқ асосида буйруқ қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида ўтказилади.
“Сирли мижоз” тадбирини ўтказиш ҳақидаги буйруқда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
— “сирли мижоз” тадбирини ўтказиш учун асос бўлган маълумотлар;
—“сирли мижоз” тадбирини ўтказиш муддати;
— “сирли мижоз” тадбирини амалга оширувчи масъул ходим фамилияси, исми, шарифи ва лавозими;
— “сирли мижоз” тадбири ўтказилаётган юридик ёки жисмоний шахснинг номи шунингдек, “сирли мижоз” тадбири бевосита ўтказилаётган жой;
— “сирли мижоз” тадбири ўтказилаётган юридик ёки жисмоний шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақами;
— “сирли мижоз” тадбири натижаларини расмийлаштириш;
— “сирли мижоз” тадбири давомида фото ва видеотасвирларнинг зарурлиги тўғрисида маълумот.
“Сирли мижоз” тадбири давомида “Умра” хизматларини ноқонуний амалга оширишда гумон қилинаётган жисмоний ёки юридик шахсга оид қуйидаги маълумотлар тўпланади:
— “Умра” хизматини кўрсатиш учун тегишли лицензия мавжудлиги (расмий ҳужжат ёки оғзаки маълумот асосида);
— “Умра” хизматини кўрсатиш шартлари (муддати, нархи ва бошқалар);
— “Умра” хизмати учун тўлов усули ва ҳисоб рақами.
Диктофон ёки видео кузатув мосламалари ёрдамида ёзиб олинган маълумотлар Қўмита томонидан қабул қилиб олинади ва улардан мазкур Низомда кўрсатилган ҳоллардан ташқари бошқа мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Улашиш:
Бошқалар
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?
Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш тартиби тўғрисида 10 та муҳим саволга жавоб
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тизими манзиллилик тамойилига асосланади.