currencies image

12 800,13 UZS

7,90

usd

currencies image

13 467,02 UZS

145,35

eur

currencies image

129,02 UZS

1,13

ru



АсосийЯнгиликларСкарлетт Ёханссон овозини тақлид қилгани учун OpenAIни айблади

Скарлетт Ёханссон овозини тақлид қилгани учун OpenAIни айблади

#NoComment

calendar

23.05.2024

eye

150

Скарлетт Ёханссон овозини тақлид қилгани учун OpenAIни айблади

Скарлетт Ёханссон ChatGPT унинг овозидан рухсатсиз фойдаланаётганидан шикоят қилди. Ёханссоннинг айтишича, 2023 йил сентябрь ойида OpenAI директори Сем Алтман янги GPT-4o нейрон тармоғи учун овоз ёзишга таклиф қилган ва унинг овози “одамлар ва сунъий интеллект ўртасидаги муносабатларда истеъмолчилар ўзларини қулай ҳис қилишларига ёрдам беришини” айтган.

Сунъий интеллект инсон ҳуқуқларига таҳдид қилиши ҳамда муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилмаслиги билан хавфли. AҚШ Федерал савдо комиссияси истеъмолчиларни ChatGPT, Microsoft компаниясининг Vall-Е, Elevenlabs овозли клонлаш иловаси ва бошқа сунъий интеллект воситаларидан фойдаланишда эҳтиёт бўлиш ҳақида огоҳлантирди. Мисол учун, Elevenlabs дастури ёрдамида фирибгарлар овозни ишончли тарзда нусхалаб, товламачилик қурбонларидан пул ундириши кўзлаши мумкин.

Актрисанинг таъкидлашича, у "кўп ўйлагандан кейин" ва "шахсий сабабларга кўра" таклифни рад этди. Бироқ, 2024 йил май ойида GPT-4o тақдимотидан сўнг, у, унинг оиласи ва кенг жамоатчилик Sky - нейрон тармоғининг бешта овозли версиясидан бири - Ёханссонникига жуда ўхшаш овозда гапирганини пайқашди.

“Демо чиқарилишини эшитганимда, жаноб Алтман меникига шу қадар ўхшаш овозни ишлатганидан ҳайратда қолдим, ғазабландим ва ишонмай қолдим, шунинг учун менинг энг яқин дўстларим ва ахборот агентликлари фарқни сезмадилар”, - дея Ёханссоннинг сўзларини келтиради NBC News.

Эътирозга жавобан OpenAI Ёханссонникига жуда ўхшаш бўлиб чиққан Skyнинг овози бошқа овозлар сингари профессионал актёрлар иштирокида ёзиб олинганини маълум қилди. Sky овози ҳозирда GPT-4o да мавжуд эмас.

GPT-4o тақдимоти 13 май куни Сан-Францискода бўлиб ўтди. OpenAI нейрон тармоғининг янги верцияси матн, аудио ва визуал маълумотларнинг ҳар қандай комбинациясини идрок этиши, жавобларда бир хил комбинацияларни яратиши мумкин ва мулоқотда GPT-4o инсонга ўхшаб суҳбат қуради.

Эслатиб ўтамиз, муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимоя қилинади ва ўзганинг муаллифлик ҳуқуқидан рухсатсиз фойдаланиш жавобгарликка олиб келади.

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 260

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


24-октябр 2024, 09:29
1 251

Ишончнома тушунчаси, шакли ва уни расмийлаштириш тартиби

Ишончнома — бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.


27-октябр 2024, 04:36
1 150

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.


24-октябр 2024, 11:41
1 000

Иситиш мавсумида қандай оилаларга компенсация тўлаб берилади?

Иситиш мавсумида (ноябрь — февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги компенсация турлари тақдим этилади.