Ҳуқуқ
31.10.2024
738

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-985-сон, 28.10.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
🔰 Унга кўра, кичик ҳажмли электр двигателли транспорт воситаларини ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқариш вақтида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Президент томонидан имзоланган янги қонунга кўра:
✅ скутерлар ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқариб бораётган шахсларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги, устунлик берувчи, тақиқловчи ёки кўрсатма берувчи йўл белгиларига риоя этмаслик —
БҲМнинг учдан бир қисми миқдорида (125 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлади.
✅ Скутер ва самокатларни белгиланган тартибда нур қайтаргичлар ва чироқлар билан жиҳозланмасдан ҳайдаса —
БҲМнинг иккидан бир қисми миқдорида (187 минг 500 сўм) жарима солинади.
✅ Индивидуал ҳаракатланиш воситаларининг ва скутерларнинг ҳайдовчилари одамларни ташиса —
БҲМнинг иккидан бир қисми миқдорида (187 минг 500 сўм) жарима солинади.
✅ Скутер ёки индивидуал ҳаракатланиш воситасини бошқариб бораётган шахснинг алкоголли ичимлик, гиёҳвандлик моддаси таъсирида ёки ўзгача тарзда маст бўлган ҳолда йўл ҳаракати қоидаларини бузиши —
БҲМнинг уч баравари миқдорида (1 млн 125 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Фахрийларимиз фахр ва ифтихоримиз!
Фахрийларимиз навқирон авлодга устоз ҳисобланади.
Профилактика инспектори янги ваколатлари нималардан иборат?
Бу орқали профилактика инспекторининг асосий вазифаси — ҳудудда хавфсизликни таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўпроқ эътибор қаратилиши кутилмоқда.
Хотиржамлик ортидаги хавф: чуқур нафас нимага ундайди?
Муаммоли вазиятга тушганимизда бизга кўпинча “Чуқур нафас ол ва тинчлан” дейишади.