Ўзбекистон
17.07.2023
4 976

Айни кунларда юртимизда олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш жараёнлари авжида. Бунда абитуриентлар “мақсадли қабул” атамасига дуч келадилар. Қуйида “Hudud24” колумнисти Ҳуқуқшунос Неъматулло Замонов “мақсадли қабул”ни содда қилиб тушунтиради.
Мақсадли қабул нима?
Талаб юқори бўлган айрим иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари учун олий маълумотли кадрларга бўлган давлат буюртмаси параметрлари асосида вилоят (шаҳар, туман) кесимида мақсадли қабул амалга оширилади.
Бошқача қилиб айтганда, айрим ҳудудларда (вилоят ёки туманда) маълум бир соҳадаги кадрларга талаб юқори бўлади. Дейлик, Наманган вилоятининг Чуст туманида тиббиёт соҳасидаги кадрлар етишмовчилиги мавжуд. Мана шу эҳтиёжни қондириш учун Чуст туманида яшовчи абитуриентлар учун, масалан, Андижон давлат тиббиёт институтининг муайян йўналишидан умумий танловдан ташқари алоҳида грант таклиф этилади. Айтайлик, Даволаш иши (Чуст тумани) йўналиши учун 5 та грант ажратилди. Бу йўналишга фақат чустлик абитуриентлар топшира олиши ва ўзаро беллашиши мумкин: 20 та чустлик талаба топширган бўлса, шулар орасида 5 та грантни эгаллаш учун “жанг” кетади. Грантни эгаллай олмай қолган 15 нафар чустлик имтиҳон топширувчилар ўқишга киролмаган ҳисобланадими? Йўқ, улар умумий танловга ўтказиб юборилиб, республика миқёсида ҳужжат топширган бошқа абитуриентлар билан умумий квота доирасида иштирок этаверишади. Етарли балл тўплай олса, даволаш иши йўналишида ўқийвериши мумкин.
Келишув: грант эвазига ишлаб бериш
Талаба мақсадли қабул билан грант асосида ўқишга киргач, давлат бюджети асосида таълим олади. Ўқишни тугатгач эса бу талабага тегишли ҳокимлик билан тузиладиган шартномага мувофиқ белгиланган муддатда ишлаб бериш мажбурияти юклатилади.
Умумий танлов ва мақсадли қабул
Мақсадли қабулни танлаган абитуриентга мазкур таълим йўналишида ҳам мақсадли ҳам умумий танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади.
Мақсадли қабулни танламаган абитуриентга эса мазкур таълим йўналиши бўйича фақат умумий танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади. Мақсадли танловда эса иштирок эта олмайди.
Дейлик, Тошкент тиббиёт академияси “Даволаш иши” таълим йўналишида мақсадли қабул асосида танлов имконияти яратилган – Миробод тумани учун 2 та жой мавжуд. Бундан ташқари ушбу йўналиш учун умумий квота доирасида 100 та ўрин ажратилган. Агар Мирободда доимий яшовчи абитуриент шундан мақсадли қабулни танласа, аввал давлат гранти асосидаги 2 та квота доирасида танловда иштирок этади. Мақсадли квота доирасида ўқишга кира олмаса, кейин тўлов контракт асосидаги 100 та квота доирасидаги умумий танловда ҳам ишитирок этиш имкониятига эга бўлади.
Бироқ мақсадли қабулга розилик билдирмаган абитуриентда бундай имконият йўқ. Яъни у ҳам мақсадли квота ҳам умумий квота доирасидаги танловда иштирок эта олмайди. Умумий танлов учун ажратилган 100 ўрин учун курашади, холос.
Мақсадли қабул – 2023
Жорий йилда ОТМларга мақсадли қабул ушбу соҳа ва тоифалар кесимида амалга оширилади:
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.