Ўзбекистон
04.10.2023
2 346

“Аҳолини зилзилада ҳаракатланишга тайёрлаш тизимини ташкил этиш тўғрисидаги” Ҳукумат қарори қабул қилинди. Ҳужжатга мувофиқ, “Аҳолини зилзилага тайёрлаш ҳафталиги” доирасида ҳар йили республикадаги барча маҳаллаларда аҳоли иштирокида зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўмондонлик-штаб, махсус-тактик ва объект ўқув машқлари ўтказиб борилади. Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотлари, профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари ҳамда олий таълим ташкилотлари талабаларини муаммоли-вазиятли ўйинлар ва машғулотларда, миллий электрон платформа орқали, шунингдек, махсус машғулотлар орқали тайёргарликдан ўтказилади.Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлган аҳоли, ҳарбий хизмат, давлат ташкилотлари раҳбар ходимлари ўқув машқларида тайёргарликдан ўтади. Миллий электрон платформанинг ўқув режа ва дастурларига ҳар уч йилда бир маротаба, соҳадаги инновацион ёндашувларни инобатга олган ҳолда ўзгартириш киритиб борилади. Миллий электрон платформа орқали малака ошириш ва қайта тайёрлаш ўқув курслари фаолиятини Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда назорат қилади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
ГМО: дастурхондаги хавфми ёки замонавий қишлоқ хўжалиги технологияси?
Генетик модификациянинг ўзи маҳсулотни автоматик равишда зарарли қилмайди.